Тадбиркорлик –инновацияга йўналтирилган фаолият
Молия ва солиқ жараёнини тушунтиришда
Download 127.5 Kb.
|
иқтисодий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молия тизими
- Давлат бюджети
- Дотация
- Давлат молияси
Молия ва солиқ жараёнини тушунтиришда
электрон таълим миллий тизимининг шаклланиши Бугунги кунда ёшларга иқтисодий билим беришга ноанъанавий (тизимли, ижодий ва моделлаштириш каби усул-лардан моҳирона фойдалана билиш) ёндашув замон талабидир. Бунинг учун аввало баъзибир иқтисодий тушунчалардан бохабар бўлиш керак. Масалан, Молия тизими - ялпи ижтимоий маҳсулотни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида пайдо бўладиган ва давлат томонидан умуммамлакат вазифаларини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағларининг мажмуаси. Давлат бюджети –умумжамият миқъёсида марказлашган ва давлат иштирокида ҳосил бўлувчи ва сарфланувчи молиявий ресурслар. Маҳаллий бюджет – маҳаллий ҳокимият тасарруфида бўлган ҳўжалик субъектларининг даромад ва ҳаражатларини ўз ичига олади. Дотация – бу иқтисодиётга бюджет орқали таъсир этиш воситаларидан бири бўлиб, қайтариб бермаслик шарти билан маблағ ажратиш. Субсидия- бу умумий дотация бўлиб, у маҳаллий бюджет-ларга давлат бюджетидан ажратилади. Субвенция – бу мақсадли дотация бўлиб, у маҳаллий бюджетларга давлат бюджетидан ажратилади. Уни мўлжалланган мақсад учун сарфлаш мажбурий ва буни давлат назорат қилади. Агар бошқа мақсадда ишлатиладиган бўлса, у қайтариб олинади. Давлат молияси – бу даромадлар ва ҳаражатлар мажмуаси. Солиқлар – миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини давлат иҳтиёрига олиш шакли. Солиқ бюджет ва бюджетдан ташқари пул фондларини ташкил этишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Ушбу тушунчалар билан яқиндан танишгач, молия тизими - давлат бюджети, маҳаллий бюджет ва корхона, фирмалар бюджети-дан ташкил топганлигини кўз олдимизга келтирамиз. Унинг даро-мадлари асосан солиқлардан тушган пул маблағи ва акциялар, божхона божи ва заҳира тўловлари бўлиб, ҳаражатлари: халқ хўжалигига, давлат капитал маблағларига, ижтимоий-маданий тад-бирларга, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишгга ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаб туришга сарф қилинишини англаймиз. Шу боис, ҳар бир давлат бюджетининг даромад қисми билан ҳаражат қисмининг тенг бўлишини таъмин-лашга ҳаракат қилинади. Аммо амалда ҳаражат даромадга нисба-тан кўпроқ бўлади. Натижада бюджет тақчиллиги ҳосил бўлади. Унинг пайдо бўлиши қатор сабаларга боғлиқ: Ишлаб чиқаришнинг пасайиши, Социал дастурларга кўзланган ҳаражатлардан кўпроқ сарфлаб қўйиш, Мудофаага ҳаражатнинг ошиб кетиши, Пинҳоний иқтисоднинг ўсиши. Буларнинг энг хатарлиси ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва ноқонуний иқтисоднинг авж олишидир. Чунки бундай ҳолат давлат бюджетига солиқ тушишини кескин камайтиради. Бюджет тақчил-лигини қоплаш учун давлат: Марказий банк кредитларидан, Давлат облигацияларини аҳолига сотишдан фойдаланади. Натижада давлат қарзи юзага келади. Қарз вақтида тўланмаса, давлат банкротга учрайди. Шу боис, “Бюджет мутаносиблигини кучайтириш мақсадида солиқ сиёсатини такомиллаштириш билан бир қаторда корхоналарнинг молия интизомини мустаҳ-камлаш, тўлов оборотини бир меъёрга келтириш, тўламаслик-нинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг салбий оқибат-ларини тугатиш катта аҳамиятга эга”. Демак, давлат бюд-жетида тақчиллик бўлмаслиги асосан солиқ тизимига тўғридан-тўғри боғлиқ экан, деган хулосага келамиз. У ҳолда солиқлар қандай функцияни бажаради, деган савол туғилади? Солиқлар уч хил функцияни бажаради: фискал, яъни давлат бюджетига муқим равишда пул тушириб туриш, хўжалик фаолиятини рағбатлантириш, аҳоли айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling