Тадбиркорлик –инновацияга йўналтирилган фаолият


Download 127.5 Kb.
bet7/9
Sana21.06.2023
Hajmi127.5 Kb.
#1641857
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
иқтисодий масалалар

Молия - кредит тизими олдидаги яна бир муҳим масала барча воситалар, жумладан давлат заёмлари, турли қимматбаҳо қоғозлар орқали тижорат ва инвестиция банклари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашидир. Энг муҳими аҳолининг харид қувватини кескин оширилмоғи лозим. Бунда иқтисодий назариянинг ёпиқ занжири қоидасидан келиб чиқиб, барча ишлаб чиқарилган товар ва таклиф этиладиган хизматлар охир оқибатда инсонлар томонидан истеъмол қилиниши керак. Бунинг учун биринчи навбатда давлат ўзи харид қилган товарлар учун қонунда белгиланган вақт ичида тўловни амалга ошириши ва нодавлат секторига ҳам шу талабни қўйиши лозим. Давлат мунтазам равишда тижорат банкларининг балансини назоратдан ўтказиб туриши зарур.
Демократик ҳуқуқий давлат яратишнинг муҳим шартларидан яна бири мамлакат ўз ҳудудидаги табиий бойликлар ва ресурс-лардан оптимал тежамкорлик билан фойдаланиши энг кам сарф-ланган ресурслар лимитини қатъий белгилаши ҳамда илғор техно-логиялар жорий этилиши билан уларга дарҳол тегишли ўзгарти-ришлар киритилишини таъминлаш зарур.
Иқтисодий- ижтимоий- сиёсат шаклланиши
тамойиллари

Мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтиш тамойиллари-дан бири – бу кучли ижтимоий ҳимоялаш тамойилидир. Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлат ижтимоий сиёсатининг асосини қуйидагилар ташкил этади:



  • Иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлаш,

  • Меҳнат фаоллигини ошириш,

  • Йўналтирилган ижтимоий ҳимоялаш, ночор аҳоли қатламини

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Иқтисодий ислоҳатларнинг жорий этиш босқичида элимизда
олиб борилаётган давлат ижтимоий сиёсатининг асосий йўналиш-лари қуйидагилардан иборат:

  • Аҳоли даромадларини тартибга солиш,

  • Республикамизда демографик ҳолатни яхшилаш,

  • Бандлик муаммосини ҳал этиш,

  • Экологик жиҳатдан зарарли ишлабчиқаришларни тугатиш,

  • Соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятни молиялашни қайта

ишлаб чиқиш, ва ҳакоза,
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон давлат мустақиллиги қўлга киритилганлигидан кейинги ўтган қисқа тарихий даврда эришган ютуқларимизнинг бири – бу тўлақонли ижтимоий сиёсатнинг шакл-ланиш тамойилларини ишлаб чиқиш эди. Шу сабабли Президенти-миз Ислом Каримов миллий мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон давлатининг кучли ижтимоий сиёсатини шакллантиришга алоҳида эътибор берди. Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли тўғрисидаги концепциясида юрт-бошимиз ижтимоий сиёсатга дахлдор бўлган қуйидаги вазифаларни алоҳида асослаб берди:

  • Ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг

энг ночор қатламлари – кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оналар, ўқувчи ёшларни давлат томонидан таъминлаш,

оналик ва болаликни мухофаза қилиш, чақалоқлар ўлимини камайтириш, одамлар умрини узайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш,

  • Янги демократик таълим концепциясини ишлаб чиқиш,

  • Ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг

истеъдод ва қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароитларни яратиш, маънавий мулкни ҳимоя қилиш.
Ижтимоий сиёсатни амалга оширишда санаб ўтилган тамойилларни ҳал қилишда кадрлар масаласига катта эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Шу боис, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштиришда таълим тизимини ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам юртбошимиз кадрлар тайёрлаш масаласига катта эътибор бериб, “
Download 127.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling