Тадбиркорлик –инновацияга йўналтирилган фаолият
Тадбиркорлик– инновацияга йўналтирилган фаолият
Download 127.5 Kb.
|
иқтисодий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ”жамиятнинг ўрта қатлами ”–хусусий мулк эгалари синфини
- “Ўзбек модели”
- Янги уй қурмай туриб, эскисини бузмаслик
- Ўзбекистон раҳбариятининг ўзига хос дастури
Тадбиркорлик– инновацияга йўналтирилган фаолият
Ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг ўзгариши илмий-ахбо-рот технологиясининг пайдо бўлиши юқорида тилга олинган жараёнлар билан биргаликда тадбиркорликнинг ривожланиши ”жамиятнинг ўрта қатлами”–хусусий мулк эгалари синфини, яъни нафақат моддий мулк, шу билан бирга ақлий мулк эгалари–зиёлийларни, юқори малакали ишчи ва хизматчиларни, тад-биркорлар, фермерларни ҳаётга чорлайди. Худди шу ўрта синфнинг ўзи демократияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш-да етарли даражада жиддий ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши мумкин. Иқтисодий ислоҳотларга босқичма-босқич ўтиш жараёнида бундай синфнинг тузилиши хозирги Ўзбекистон раҳба-риятининг ўзига хос дастури ҳисобланади. Бу Республикада ижти-моий муҳитнинг изчил демократлаштириш курсига, демократия ғояларига содиқликнинг яна бир далилидир. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбек модели” асосида мамиятимизни бошқариш кундан-кунга ижобий натижалар бермоқда. Чунки, унинг мазмун-моҳияти: иқтисодиятни мафкурадан холис этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлат қурилиши ва конститутциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамо-йилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳат-ларни амалга оширишдан иборатдир. Ушбу моделни ҳаётга тадбиқ этишда тадрижий тараққиёт йўли танлаб олинди. Натижада, изчил юқори ўсиш суръатлари, юрти-мизда барпо этилган банк-молия тизимининг барқарор ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар дунё жамоатчилиги ташкилотлари томонидан эъти-роф этилмоқда. Айниқса, ижтимоий-гуманитар соҳада эришилган марралар-аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат ҳаражатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш даражаси-нинг сезиларли равишда яхшилангани, иқтисодий ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари (8,5%) ва ташқи қарз ялпи ички маҳсулотнинг- 10% дан ошмаслиги диққатга сазовардир ва ҳ.з. Хозирги ўзбек миллий давлатчилиги, давлат қурилиши жара-ёнининг табиий бориши, аста-секинлик билан тадбирларни амалга ошириш принципига таянади. Натижада бу масала бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда ва жаҳон жамоатчилиги диққатини тортмоқда. Шу боис, юртимизда мулкчилик тўғрисидаги турли–туман қонун ва қарорларнинг қабул қилинаётгани, давлат мулкини хусусийлаштириш сингари кенг қамровли тадбирларнинг ишлаб чиқилаётгани бежиз эмас. Буларнинг бари олдин мулкка эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш, сўнгра ҳар томонлама адолатли бозорни вужудга келтиришдек туб иқтисодий ислоҳот сиёсатининг асоси-дир. Туб ислоҳотларни ташкил этишдаги тўғри йўлларимизнинг асоси ана шунда. Бундай инқилобий ўзгаришлар даврида шошма-шошарликка йўл қўйиб бўлмайди. Бу жараёнларни ҳал қилиш табиий ҳолда ўта сабр-тоқатни, эпчиллик ва хушёрликни талаб қилади. Шунинг учун ҳам юртбошимиз “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузмаслик”ни уқтириб келмоқда. Ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг ўзгариши илмий-ахборот технологиясининг пайдо бўлиши юқорида тилга олинган жараёнлар билан биргаликда тадбиркорликнинг жадал ривожлани-ши ”жамиятнинг ўрта қатлами”–хусусий мулк эгалари синфи-ни, яъни нафақат моддий мулк, шу билан бирга ақлий мулк эгалари–зиёлийларни, юқори малакали ишчи ва хизматчи-ларни, тадбиркорлар, фермерларни ҳаётга чорлайди. Худди шу ўрта синфнинг ўзи демократияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда етарли даражада жиддий ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши мумкин. Айнан шунинг учун иқтисодий ислоҳот-ларга босқичма-босқич ўтиш жараёнида бундай синфнинг тузили-ши хозирги Ўзбекистон раҳбариятининг ўзига хос дастури ҳисобланади. Бу эса Республикада ижтимоий муҳитнинг изчил демократлаштириш курсига, демократия ғояларига содиқликнинг яна бир далилидир. Шу боис, мамлакатимизда иқтисодий таълим-нинг янги билимларини юзага келтириш зарур ҳамда аҳоли онгида, айниқса ёшларда хозирги замон иқтисодий тафаккурини шакллан-тириш лозим. Юртбошимиз уқтирганидек,”Бугунги кунда олди-мизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу-ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳот-ларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири - буларнинг бар-часи, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз”. Иқтисодий билимлар гуманитар таълим ва талабалар касбий тай-ёргарлигининг зарурий таркибий қисми ҳисобланиб, уларни фаол ҳаётий ёндашувга эга бўлган фуқаролар сифатида тарбиялашнинг зарурий шартидир. Иқтисодий билимлар қанчалик чуқур бўлса, ҳар қандай йўналишлардаги мутахассиснинг рейтинги шунчалик юқори бўлади. Жумладан, бозор иқтисодиётининг моҳияти ва асосий белгиларини аниқлаш, товар ишлабчиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асоси эканлигини англаб етиш, бу жараёнда турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчилик ролининг ошиб бориши, тадбиркорлик ва танлов эркинлиги, нархларнинг эркинлашуви, рақобат курашининг мавжудлиги, корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шароитлар ўзгарувчанлигига мослашуви, давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви, яъни иқтисодий плюрализмнинг шаклланиши зарурий омиллардан ҳисобланади. Бу мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларининг турли-туман бўлиши зарурлигини англатади. Мулк турли шаклларда бўлиб, унда хусусий мулкчиликнинг роли ошиб боради. Хўжалик юритиш ҳам турли шаклларда, жумладан, якка тартибда, жамоатчилик асосида, ҳиссадорлик Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling