Тадбиркорлик –инновацияга йўналтирилган фаолият
Оилавий тадбиркорликни шакллантиришнинг
Download 127.5 Kb.
|
иқтисодий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорлик
- Оилавий-шахсий тадбиркорлик
Оилавий тадбиркорликни шакллантиришнинг
маънавий илдизлари Тадбиркорлик фаолияти иқтисодий фаолиятнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бозор иқтисодиётини тадбиркорлик-сиз тасаввур этиб бўлмайди. Тадбиркорлик – янги имкониятларни доимо қидириб топишга ва инновацияга йўналтирилган ҳамда турли манба ресурсларини жалб этиш ва фойдаланиш маҳоратига асосланган ижодий тизимдир. Тадбиркорлик турли давлатларда шакл ва мазмун жиҳатидан бирхил кўринсада, моҳият жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, АҚШда тадбиркор-ликнинг классик модели, Францияда–давлат томонидан тартиб-ланувчи, Германияда ижтимоий йўналтирилган ва Японияда эса корпоратив кўринишли турлари ривожланган. Ўзбекистонда тадбиркорлик мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. Тадбиркорлик тўғрисида қонун ва уни қўллаб-қувватлаш борасида норматив ҳужжатлар қабул қилинган ва улар амалда самарали ишламоқда. Ишлаб чиқилган ҳужжатларда тадбиркорларга ўз мол-мулкидан фойдаланиш эркинлиги, маҳсулотларни тақсимлаш мустақиллиги, ҳуқуқий тенглик, ихтиёрий ишга жойлаш, чеклан-маган даромад олиш кафолатланган. Демак, тадбиркорлар учун давлат томонидан қулай ижтимоий ва иқтисодий муҳитнинг яратилиши улар фаолият соҳасининг кенгайишига ва бойиб боришига сабаб бўлмоқда. Тадбиркорда ишбилармонлик фаолияти шахсий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланади. Тадбиркорлар оила фаровонлигини ўз меҳнати билан таъминлайдилар, ишбилармонли-ги билан катта обрўга эга бўладилар. Тадбиркорликнинг барча шакллари каби шахсий - оилавий тадбиркорлик ҳам аниқ мақсадга қаратилган ижодий фаолият ҳисобланади. Шу боис, у иқтисодий муносабат сифатида ўзининг муайян қонун-қоидалари ва тамойилларига эга бўлади. Улардан энг муҳими, ҳалоллик билан қонуний фаолият юритишдир. Хозирги кунда бизнинг иқтисодий тафаккуримиз, аниқроғи бошқариш назарияси ҳам тадбиркорлик фаолиятини шундай тушуниш томон бормоқда. Аслида, тадбир-корлик фаолияти фойда олишга қаратилган фаолиятдир. Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун албатта мулк эгаси бўлиш шарт эмас, у зарур воситаларни ижарага олиши, кредит олиш ҳисобига иш юритиши ҳам мумкин. Тадбиркор бозордаги талабни қондириш имкониятларини олдиндан кўра олади ва уларни қондириш ниятида зарур бўлган сармояларни жалб қилади, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситаларини иш юритиш жараёнида бирлаштиради. Шуни қайд этиш лозимки, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мулк ва бошқа бойликлар тадбир-корлик фаолиятисиз ўзини иқтисодий жиҳатдан тўла намоён қила олмайди ва шубҳасиз, товар ишлаб чиқарув-чиларга етарлича даромад келтирмайди. Тадбиркорлик фаолияти тушунчасининг мазмуни унинг тўртта ўзаро боғлиқ вазифасини аниқлаш билан тўлиқ ифодаланади. Жумладан, Тадбиркор фойда олиш мақсадида товар( ёки хизмат) ишлаб чиқаришни ташкил этади ҳамда бир вақтда ишлаб чиқаришнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун бошқа ресурсларни бир жойда уйғунлаштирувчи ташаббус-кор ҳисобланади. Тадбиркор бизнесни юритиш, фойдани кўпайтириш бўйича асосий қарорлар қабул қилади, бу қарорлар корхона фаолиятининг мақсадини аниқлаб беради. Тадбиркор– юқори фойда орқасидан қувиб, янги маҳсулотлар, замонавий ишлаб чиқариш технологияси ёки ҳатто бизнесни таш-кил қилишнинг янги шаклларини тижорат асосида жорий қилишга ҳаракат қилувчи ташаббускор шахс ҳисобланади.. Тадбиркорлик фаолияти – бу таҳликага борувчи фаолиятдир. Тадбиркорликнинг ривожланиши бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақоза этади. Улар асосида товар ишлаб чиқа-ришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ётади. Жумладан, 1.Тадбикор хўжалик юритишда унинг бирор турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум хуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақоза этади. 2.Тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадларда мулкчилик ҳуқуқига эга бўлади. Тадбиркорлик фаолиятининг вазифаси нафақат фойда олишга, балки уни қайси мақсадларда ишлатиш ва самарали сарфлаш йўл-ларини топишга қаратилади, яъни у истеъмол тақсимотчи нуқтаи-назаридан эмас, балки юқори рақобатбардошлиликни сақлаб туриш, хўжаликни такомиллаштириш, кенгайтириш ва шу каби-ларни амалга оширишга асосланади. Бунинг учун хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш, даромадни инвестциялаш имконияти ва шу кабиларни реал таъминлайдиган маълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий-сиёсий шароит яратиши зарур. Эркин тадбиркорлик, мулкчилик ва ўзлаштиришнинг турли-туман шакллари ва турлари-ни тақоза қилади. Ўз навбатида турли-туманлиликнинг ўзи объек-тив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади. Етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайёргарликка эга бўлиш, умумий тижорат қонунчилиги, солиқ бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади. Оилавий-шахсий тадбиркорликда ишлаб чиқаришни таш-кил этиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширила-ди. Бунда шахсий корхона эгаси унинг мененжери ҳам ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар бўлади. Хўжалик ҳуқуқи нуқтаи-назаридан, шахсий тадбиркорлик ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъ-улиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан олинадиган даромад соли-ғини тўлайди, холос. Бу одатда кичик магазин, дўкон, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари ҳамда ҳуқуқшунос ва ҳакамларнинг малакавий доирасида ташкил қилин-ган тадбиркорликдир. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling