Тадбиркорлик со


-§. Фуқаролик жавобгарлиги


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-§. Фуқаролик жавобгарлиги
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри-
сида»ги ЎзР Қонунининг
185
38-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик 
фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни бу зарарни ет-
казган шахс томонидан тўла ҳажмда, шу жумладан бой берил-
ган фойдани қўшиб қопланиши керак. «Тадбиркорлик фаолияти 
эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 38-
моддаси, шунингдек давлат органларининг, фуқаролар ўзини-ўзи 
бошқариш органларининг ноқонуний қарорлари натижасида тад-
биркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни, улар-
нинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, суднинг қарори 
асосида қопланиши кераклигини назарда тутади.
Ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш 
натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги ишларни 
судда кўришда ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чораси 
қўллаган мансабдор шахснинг ўзи эмас, балки у ўзининг меҳнат 
фаолиятини амалга ошираётган давлат органи бўлади. Шунинг 
учун ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш 
натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги ишларда 
айбдор мансабдор шахслар жавобгар томонидан даъво предмети 
юзасидан мустақил талабга эга бўлмаган учинчи шахс мақомига 
эга бўлишлари мумкин. Ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъ-
сир чораларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат 
маблағлари ҳисобидан қопланганда, айбдор мансабдор шахс мод-
дий нуқтаи назардан даъвогар олдида эмас, балки тегишли давлат 
органи олдида жавоб беради.
Бошқача қилиб айтганда, мансабдор шахсларнинг ўзига жа-
вобгарлик фақатгина регресс тартибида юклатилиши мумкин. 
Бунда тадбиркорлик субъектига етказилган зарарни қоплаб бер-
ган давлат органи тўланган суммани айбдор мансабдор шахсдан 
ундириб олиш ҳуқуқига эга.
ЎзР ФКнинг 15-моддасига асосан, Давлат органлари, фуқа-
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсла-
рининг айби билан давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахслари-
нинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан, 
давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-
185
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 
5–6-сон, 140-модда.


351
лари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат 
чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган 
зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар 
зиммасига юкланиши мумкин. Мазкур норма 2000 йил 15 декабр-
даги 175–II-сонли ЎзР Қонуни
186
билан киритилган.
Ушбу нормага кўра, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан 
етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансаб-
дор шахслар зиммасига юкланиши мумкин. Ушбу нормани суд 
амалиётида қўллаш учун эҳтиёткорлик талаб этилади. Чунки, ет-
казилган зарарни қоплаш мажбурияти тегишли давлат органига 
юклатилган тақдирда, улар етказилган зарарни қоплаш учун за-
рур бўлган пул маблағларига эга бўлмасликлари мумкин ва бу, 
ўз навбатида, тадбиркорлик субъекти ўзларига етказилган зарар 
ўрнини қоплай олмасликлари мумкинлигини билдиради.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling