Тадбиркорлик со


-§. Интизомий жавобгарлик


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   220
Bog'liq
publications 09

3-§. Интизомий жавобгарлик
Тегишли давлат органларининг мансабдор шахслари томо-
нидан белгиланган тартибни бузган ҳолда қонунчиликда назарда 
тутилган етарли асослар бўлмасдан ҳуқуқий таъсир чораларини 
қўллаганликлари, бошқача қилиб айтганда, ўз меҳнат вазифа-
ларини лозим даражада бажармаганликлари айбдор мансабдор 
шахсларни интизомий жавобгарликка тортишга олиб келиши 
мумкин.
ЎзР Меҳнат кодекси
187
(кейинги ўринларда – ЎзР МК)нинг 
181-моддасига мувофиқ, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги 
учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга 
ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган 
миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходим-
га ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган 
миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. 
Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 
164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томо-
нидан амалга оширилади;
186
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 
1–2-сон, 23-модда.
187
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 
1-Илова.


352
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи 
қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Умумий қоидага кўра, интизомий жазолар ходимни унга 
юклатилган меҳнат мажбуриятларини ножўя хатти-ҳаракати ту-
файли бажармаслиги ёки тегишли тарзда бажармаслиги (ички 
тартиб қоидалари, мансаб йўриқномалари, низомлар, иш берув-
чининг қонуний буйруқлари, техник қоидаларни бузиш ва ҳ.к.) 
сабабли қўлланиши мумкин. Кўриб чиқилаётган ҳолатда дав-
лат солиқ хизматининг мансабдор шахсига нисбатан интизомий 
жавобгарлик чоралари қўллашнинг асоси бўлиб, жумладан ЎзР 
СКнинг 96-моддасида назарда тутилган асослар бўлмай туриб 
у томонидан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар-
ни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинганлиги 
бўлиши мумкин.
Ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашда 
айбдор бўлган тегишли давлат органларининг мансабдор шахсла-
рини интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ЎзР МКнинг 182-
моддасида кўрсатилган бўлиб, унга мувофиқ, интизомий жазолар 
ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томони-
дан қўлланилади (82-модда). Интизомий жазо қўлланилишидан 
аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши 
лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош торти-
ши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо 
қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Интизомий жазони қўлланишда 
содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир экан-
лиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдин-
ги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Ҳар бир ножўя хатти-
ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган 
кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар хо-
дим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у ин-
тизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони 
қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига 
биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илти-
мосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб таш-
лашга ҳақли.
«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг 
кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
188
18-моддасига асо-
сан, қуйидагиларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас:
188 
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1992 й., 
9-сон, 344-модда.


353
1) ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилинмаган ҳолда касаба 
уюшмалари идоралари таркибига сайланган ходимлар шу идора-
нинг розилиги олинмасдан туриб;
2) корхона бўлинмаларидаги касаба уюшмалари идоралари-
нинг раҳбарлари – тегишли касаба уюшмаси идорасининг рози-
лиги олинмасдан туриб;
3) корхонадаги касаба уюшмаси идораларининг раҳбарлари, 
касаба уюшмаси ташкилотчилари – тегишли касаба уюшмаси 
бирлашмасининг розилиги олинмасдан туриб.
Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чораслари қўллаш ҳуқуқига эга бўлган алоҳида 
давлат органларининг мансабдор шахсларини интизомий жа-
вобгарликка тортиш тартиби ЎзР МК билан бир қаторда, бошқа 
қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши мумкин. Маса-
лан, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
189
8-моддасига кўра, божхона органларининг мансабдор шахсла-
рини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чо-
раларини қўллаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
тасдиқланадиган Божхона органларининг интизомий устави би-
лан белгиланади. ЎзР божхона органларининг интизомий устави 
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 135-сонли қарори 
билан тасдиқланган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли 
қарори билан тасдиқланган ЎзР давлат солиқ органларида хиз-
матни ўташ тўғрисидаги низомнинг
190
 15-бандига мувофиқ, солиқ 
органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш 
ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин. Рағбатлантириш 
ва интизомий жазолаш чоралари турлари, уларни қўллаш тарти-
би, шунингдек солиқ органлари бошлиқларининг хизмат интизо-
мини сақлаш бўйича ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги 
Давлат солиқ қўмитаси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси би-
лан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати ор-
ганларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
189
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 
5–6-сон, 140-модда.
190
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 
5-сон, 23-модда.
12 – 1773


354

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling