Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   220
Bog'liq
publications 09

5-§. Жиноий жавобгарлик
Алоҳида ҳолларда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилишида 
айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Жи-
ноят кодексининг
192
205 ёки 206-моддаларига асосан жиноий жа-
вобгарликка тортилишлари мумкин.
ЎзР ЖКнинг 205-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколатини 
суиистеъмол қилганлик, яъни ҳокимият ёки мансаб ваколатини 
суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб вакола-
тидан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфа-
атларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига са-
баб бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ҳокимият 
ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деганда, мансабдор 
шахснинг хизмат ваколатларидан келиб чиқадиган, эгаллаб тур-
ган лавозими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш 
192
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 
й.,1-Илова.


356
билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари тушунилади ва бунда айбдор 
шахс ўзининг хизмат (мансаб) ваколатларини хизмат манфааатла-
рига қарши ишлатади.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда мансаб ваколатини суиистеъмол 
қилишнинг яққол мисоли бўлиб ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш 
ваколатига эга бўлган давлат органи мансабдор шахсининг қонун 
ҳужжатларида белгиланган асослари бўлмай туриб ҳуқуқий таъ-
сир чораларининг қўллаганлиги бўлиши мумкин. Тадбиркорлик 
субъектларига нисбатан бу каби ноқонуний чораларни қўллаш 
жиноят қонуни билан белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жа-
моат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён ет-
казилишига сабаб бўлиши каби жиноий оқибатларни келтириб 
чиқариш лозим.
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 
яъни мансабдор шахснинг ўзига қонун билан берилган вако-
латлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни содир этиши, 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган ман-
фаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда 
зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, ЎзР ЖКнинг 
206-моддасига мувофиқ, жиноий жавобгарлик белгиланган. Тад-
биркорлик субъектларига нисбатан ноқонуний равишда ҳуқуқий 
таъсир чораларининг қўлланилиши учун жавобгарлик чоралари-
ни қўллаш нуқтаи назаридан, Кодекснинг 206-моддасида назарда 
тутилган жиноят таркибини ташкил этиш учун, масалан ҳуқуқий 
таъсир чоралари қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаган тегишли мансаб-
дор шахснинг бу каби ҳуқуқий таъсир чораси қўллаши натижа-
сида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп 
миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши ло-
зим.


357

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling