“tadbirkorlik va boshqaruv” fakulteti “moliya va bank ishi ”


Download 21.55 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi21.55 Kb.
#1548770
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Boyev Nomoz Mikroiqtisodiyot (2)


“TADBIRKORLIK VA BOSHQARUV” FAKULTETI
“MOLIYA VA BANK ISHI ” kafedrasi
IQTISOD TARMOQLAR VA SOXALAR BO’YICHA 1-2-IQ-2OTM-22 GURUH TALABASI
КАМОЛОВ МЕХРИДДИН
MIKROIQTISODIYOT
FANIDDAN TAYYORLAGAN
TAQDIMOTI

Мавзу: Бозор мувозанати. Максимал ва минимал нархлар

Режа:

1. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх.

2. Талаб ва таклиф ўзгаришининг бозор мувозанатига таъсири.

3. Максимал ва минимал нархлар.

4. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи.

1. Ҳар қандай бозорда нарх, харидлар ва сотувлар ҳажми талаб ва таклифнинг ўзаро муносабати орқали ўрнатилади. Буни қуйидаги жадвал орқали кўриб чиқамиз:


Нарх, сўм/кг.

Талаб ҳажми (Qd),
тонна

Таклиф ҳажми (Qs),
тонна

Фарқи,
тонна

Нархдаги ўзгариш

3000

220

160

40

ошади

3200

210

180

10

ошади

3400

200

200

-

мувозанатда

3600

190

210

20

пасаяди

Шакарга бўлган талаб ва таклиф параметрлари:
1. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх

Арзон нархларда талаб ҳажми таклиф ҳажмидан кўп бўлади: истеъмолчилар сотувчилар таклиф қилганидан кўпроқ шакар сотиб олишни хоҳлашади. Талаб ҳажмининг таклиф ҳажмидан ошиши шакарга бўлган ортиқча талабнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Агар нарх бир кг учун 3000 сўм даражасида қатъий ушлаб турилганда, бозорда шакар танқислиги вужудга келган бўлур эди. Истеъмолчилар ўзлари хоҳлаган миқдордаги шакарни харид қилиш имкониятига эга бўлмасдилар. Юқори нархларда талаб ҳажми таклиф ҳажмидан кам бўлади: сотувчилар кўп ҳажмдаги шакарни сотишни истайдилар, аммо харидорлар қиммат нархларда кўп шакар харид қилишни хоҳламайдилар. Агар бозорда таклиф ҳажми талаб ҳажмидан ошиб кетса, товарнинг ортиқча таклифи вужудга келади. Агар нарх юқори даражада (3600 сўм/кг.) ушлаб турилганда, бозорда ортиқча шакар таклифи кузатилган бўлур эди ва сотувчилар ихтиёрларидаги барча шакарни сотиш учун харидор топа олмаган бўлур эдилар..


Download 21.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling