“tadbirkorlik va boshqaruv” fakulteti “moliya va bank ishi ”


Download 21.55 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi21.55 Kb.
#1548770
1   2   3   4   5
Bog'liq
Boyev Nomoz Mikroiqtisodiyot (2)

3. Талаб ва таклиф механизмлари баъзан истеъмолчилар, баъзан эса ишлаб чиқарувчилар манфаатларига зиён етказадиган адолатсиз нархларнинг шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат қонунчилик орқали нархларнинг юқори ва қуйи чегараларини ўрнатиши орқали бозорга таъсир ўтказиши мумкин. Нархларнинг юқори чегараси – бу қонуний асосда мувозанатли нархдан пастда ўрнатилган максимал нарх бўлиб, у сотувчиларга товарни сотиш учун сўраланадиган нархларнинг энг юқори чегарасини белгилаб қўяди. Нархларнинг юқори чегараси истеъмолчиларни биринчи даражали зарурий товарлар ва хизматлар билан минимал даражада таъминлашга имкон яратади. Агар нархлар бозордаги талаб ва таклиф нисбати асосида эркин ўрнатилганда, айрим тоифадаги истеъмолчилар бу товарлар ва хизматларни харид этиш имкониятига эга бўлмасди. Бунга мисол тариқасида буханка нон ва жамоат транспорти (метро ва автобус) чиптаси нархининг давлат томонидан чегаралаб турилишини келтириш мумкин. Максимал нархларнинг киритилиши бозорда тақчилликнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун давлат ўзининг буфер захирасидан бозорга маҳсулот ташлаб туриши ёки истеъмолни меъёрлаши (карточка орқали) талаб қилинади.


P
S
D
E
Pe
Q
0
Qe
Ортиқча талаб (дефицит)
Pmax
Qs
Qd

3. Нархларнинг қуйи чегараси – бу давлат томонидан мувозанат нархдан юқорида ўрнатиладиган минимал нарх бўлиб, одатда бозор механизми ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчиларнинг айрим гуруҳларига етарли даромад олишга имкон бермайдиган ҳолатларда қўлланилади. Минимал иш ҳақи бўйича қонунчилик ҳужжатлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши – ҳукумат томонидан нархларнинг қуйи чегарасини (минимал нархларни) ўрнатишнинг энг ёрқин иккита намунасидир. Мувозанли нархдан юқори ҳар қандай нархда таклиф ҳажми талаб ҳажмидан ошиб кетади ва ортиқча таклиф вужудга келади. Бу эса нархларни яна пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Агар ҳукумат минимал нархларни сақлаб туришга интилса, бозордаги ортиқча таклиф ҳажмини ўз буфер захирасига харид қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмини квоталаш орқали чегералаб туриши ёки талабни рағбатлантириши лозим бўлади. Масалан, бозордаги ортиқча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклифини қисқартириш учун, АҚШ ҳукумати фермерлардан ортиқча маҳсулотни харид қилиб, мактаб болаларига бепул нонушта жорий этган.


P
S
D
E
Pe
Q
0
Qe

Download 21.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling