Тадқиқот мақсади
жадвал. Статисика марказнинг кимлар ахолинининг молиявий саводхонлигини ошириши билан шуғулланиши кераклиги хақидаги маълумотлари
Download 122.2 Kb.
|
Юлдузга таржима 1
1 жадвал. Статисика марказнинг кимлар ахолинининг молиявий саводхонлигини ошириши билан шуғулланиши кераклиги хақидаги маълумотлари
Кўриниб турибдики, бу борада етакчи ўринларни таълим муассасалари ва фуқароларнинг ўзлари эгаллаб турибди. Молия вазирлиги томонидан “2017 – 2023 йилларда молиявий саводхонлигини ошириш Миллий стратегияси” лоиҳаси ишлаб чиқилди. Стратегиянинг мақсади фуқароларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг зарур шарти сифатида, шу жумладан тегишли сифатли молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш орқали аҳолининг молиявий саводхонлигини шакллантириш учун асосларни яратишдан иборат. Муаммоларнинг биринчи гуруҳи таълим муассасаларида молиявий саводхонлик асосларини ўқитишнинг тарқоқлиги, аҳолининг барча қатламлари учун (биринчи навбатда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун) тушунарли ва содда ўқув дастурлари ва ўқув материалларининг, молиявий саводхонлик асослари бўйича малакали ўқитувчилар йўқлиги билан боғлиқ [17]. Бу шахсий молияни самарали бошқариш, молиявий хизматларни оқилона танлаш, молия институтлари, молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларнинг етишмаслиги ёки йўқлигига олиб келади. Молиявий саводхонликни самарали шакллантириш учун қуйидаги мухим ахамиятга эга тадбирларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, иштирокчилари мактаб ўқувчилари, талабалар, мактаб ўқитувчилари ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларидан иборат махсус сайтни яратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таълим олувчилар учун “Молиявий саводхонлик” мавзуси бўйича материаллар жойлаштирилади. Педагоглар учун таълим дастурлари бўйича маълумотлар жойлаштирилади. Ота-оналар учун шахсий молия мактаби лойиҳаси сайти. У ота-оналарга ўзлари учун ҳам, уларнинг фарзандлари учун ҳам зарур бўлган “уйдаги пул илми” ни ўзлаштиришда ёрдам бериш учун яратилади. Лойиҳанинг веб-сайтида пул билан ишлашнинг асосий кўникмалари содда ва тушунарли тарзда тасвирланиши зарур. Шундай қилиб, давлат зиммасига катта масъулият юкланади. Зеро, ёшларнинг молиявий билими тўғри қарорлар қабул қилишга ҳисса қўшади, хавфларни минималлаштиради ва шу билан ёшларнинг молиявий хавфсизлигини ошириши мумкин [3]. Молиявий саводхонликнинг пастлиги ва шахсий молияни тушунмаслик нафақат банкротликка, балки саводсиз пенсия режалаштиришга, молиявий фирибгарликка, ҳаддан ташқари қарзга ва ижтимоий муаммоларга, жумладан депрессия ва бошқа шахсий муаммоларга олиб келиши мумкин. Download 122.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling