Таховий ақидасининг енгил шарҳи
матн: Жаннат ахлининг камраб олувсиз ва кайфиятсиз (яъни
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Ақидаи Таҳовийя
матн: Жаннат ахлининг камраб олувсиз ва кайфиятсиз (яъни
кандайлиги маълум эмас) бўлиб, Аллохни кўришлари хак. (“Камраб олувсиз” деган сўзнинг маъноси: Мўминлар Аллохни Киёмат кунида кўришганда, Аллох таолонинг улканлигидан уларнинг кўзлари Ул зотни камраб ололмас. Аллохнинг кўзи эса барча халойикни камраб олур. Табарий тафсиридан накл килдик). Бу хакда Роббимизнинг китобида бундай оятлар келади: (Табарий рахимахуллох баёнлари:) “Киёмат кунида бахтли юзлар неъмат билан лаззатланиб, чиройли бўлган холда Роббиларига бокиб тургувчидир!” Киёмат: 22-23. Аллох таолони кўриш тўгрисидаги баён Ул зотнинг хохиши ва илмига хавола килинади хамда бу хакда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонларидан келган барча сахих хадислар, У киши айтганлари ва хохлаганларидек кабул килинади (киска аклларга солиб кўрилмайди). Биз, аклга солинмайдиган бу каби эътикод масалаларига ўзларимизнинг фикрларимиз билан йўйиб ва хавою хохишларимиз билан тахмину гумонлар килиб киришиб кетмаймиз. Чунки инсон, Аллох таоло ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам га таслим бўлиб хамда аклига сигдира олмаган масалалар илмини Олимига кайтармагунча динида саломат колмайди. Шарх: Аллохни кўриш хакидаги бу мусаффо эътикодга жахмийлар, мўтазилийлар ва буларга эргашган баъзи Хаворижлар хамда имомийлар карши чикишди. Китобу суннат буларнинг даъволарини ботилга чикаради. Сахобалар, Тобиинлар, Исломдаги таникли имомлар, Ахли хадислар ва ўзларини Ахли суннат ва жамоатга нисбат берадиган Ахли калом тоифалари Аллох субхонаху ва таолонинг кўрилишини исбот килишади. Бу хакикатдир. Бу масала динимиз асосларининг энг шарафли ва улуг масалаларидан cаналади. (Эътикод масалаларини аклга солиб, сигса Иймон келтириб кабул килиш, сигмаса, ояту хадислар маъноларини ўзгартириб, рад этиш мумкин эмас. Эътикод акл билан ўлчанмайди. Таслим бўлиб Иймон келтирилади.) Аллох таоло Юнус сурасининг 26-оятида айтади: Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling