Таховий ақидасининг енгил шарҳи


асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон 
камраб олмайди. 
Шарх: Салафларимиз шунга иттифок килишганки, башарият Аллохнинг 
чегарасини билмайди хамда Ул зотнинг сифатларидан бирортасини 
чеклай олмайди. Абу Довуд Таёлусий рахимахуллох айтадилар: “Суфён, 
Шуъба, Хаммод бин Зайд, Хаммод бин Салама, Шарийк ва Абу Авоналар 


(буларга Аллохнинг рахмати бўлсин!) Аллох таолони чегараламас
ўхшатмас ва тенглаштирмас эдилар. “Кандай?” демасдан хадисларни 
ривоят килишарди. Уларга савол берилганда хадис билан жавоб 
беришарди.” Келгуси матнларда Таховийнинг “Аллох таоло халкларини 
Ул зотни камраб олишларидан ожиз килиб кўйган” деган сўзлари хам 
келади. Бундан маълум бўладики, бирор киши Аллох таолони бирон 
чегара билан ўраб ололмайди. Аллох бундан олий зот. Аллох таоло 
яралмишлардан ажралган, ташкарида (улар билан бирлашиб кетган 
эмас). Абдуллох бин Муборак рахимахуллохга: Роббимизни нима билан 
таниймиз? деган савол берилганда, “Аллох таоло Аршнинг устида, 
яралмишлардан ажралган”, деб жавоб бердилар.
Абу Ханифа рахимахуллох “Фикхул-акбар” да бундай дейдилар: 
“Аллох таоло Куръонда Ўзини сифатлаб айтганидек, Унда кўл, юз ва 
нафс бор. Булар Ул зотнинг сифатлари бўлиб, канакалигини 
яралмишлар билишмайди. Аллохнинг кўли - Унинг кудрати ва неъмати 
дейилмайди. Чунки, бундай дейилишда, Ул зотнинг сифати йўкка 
чикарилган бўлади”. 
Ушбу матн Мушаббиха тоифасининг эътикодини ботил килади. Улар 
Аллох таолони жисм, жусса ва аъзолар деб даъво килишади. Аллох 
таоло бу камчиликлардан олий бўлган зотдир.
(Аллох субхонаху ва таоло чегаралар ва гоялардан пок ва олийдир. Уни 
чегаралаб турадиган бирор чегара йўк ва маълум бир нихояси бўлган 
чўккиси хам йўк. Лекин бунинг маъноси, Аллох таоло халклари билан 
бирлашиб, уларга киришиб кетган, дегани эмас. Балки Аллох субханаху 
ва таоло халкларидан ташкарида, ажралган. Шунингдек, Аллох таоло 
аъзолардан, бандаларда бўладиган касб килиш куроллари ва фойда 
олинадиган хамда зарарни дафъ киладиган асбоблардан пок ва 
олийдир. Аллох субханаху ва таолони бошка махлуклар каби олти томон 
ўраб турмайди. У Зот бундан покдир. Биз Унинг барча исмлари ва 
сифатларига иймон келтирамиз, уларнинг кайфият-холатини билмаймиз. 
Хумаййис хафизахуллох шархидан). 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling