Таховий ақидасининг енгил шарҳи
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Ақидаи Таҳовийя
- Bu sahifa navigatsiya:
- :فارعلأا 91
95
. قح يسركلاو شرعلاو . 59- матн: Арш ва Курсий хакдир Шарх: Аллох таоло Аъроф сурасининг 54-оятида бундай мархамат килади: ا{ علع ىوتسا مي مميا ةتس يف ضرلأاو تاوممسلا قلخ يبلا الله مكبر نإ هبلطي رمهنلا ليللا ي في شرعلا او قلخلا هل ا هرمأب تارخسم موجنلاو رمقلاو سم لاو ميييح } نيملمعلا بر الله كرمبت رملأ :فارعلأا 91 Мазкур оят маъносини Табарий рахимахуллох куйидагича тафсир киладилар: “Эй одамлар, Сизларнинг Роббингиз-Саййидингиз ва ишларингизни ислох килгувчи зот, барча нарсанинг ибодатига хакли бўлган Аллохдир. Ул шундай зотки, осмонлар ва ерни олти кунда яратди. Бу кунлар: якшанба, душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунларидир. Кейин Ўзининг улуглигига лойик тарзда Аршга кўтарилди. Ул зот кечани кундузга ўрар, кеча келса кундуз тез кетар, кундуз келса, кеча кетар. Хамда Ул зот куёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган холда яратди. Огох бўлингизким, яратиш ва буюриш факат Уникидир. Барча оламлар Роббиси-Аллох яхшилигу эхсони кўп бўлган улуг зотдир”. Аллох таоло бундан бошка бир канча оятларда хам Аршни эслатади. Арш нихоятда улкан яралмиш бўлиб, Аллох таолодан бошка хеч ким уни тўлик камраб олмайди. Улуг-улуг малоикаларнинг бир нечталари уни кўтариб туришади. У Фирдавс жаннатининг томидир. Бу сўзларнинг хаммаси пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламا нинг сахих хадисларида мавжуд. Сахихул-Бухорийда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинади, айтадиларки: "نمحرلا شرع هقوف و ,ةنجلا طسوا هنإف ،سودررلا هولأسمف ةنجلا الله متلأس ابإ " Маъноси: “Аллохдан жаннат сўраганингизда, Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у, жаннатнинг энг ўртаси (юкориси) дир. Унинг тепаси Рахмоннинг Аршидир”. Арш устунларининг борлиги хакикат. Уларни фаришталар деб тахмин килиш мумкин эмас. Баъзи фалсафачилар Аршни, барча томонлардан оламни ўраб тургувчи фалак деб даъво килишди. Бу гап тўгри эмас. Арш лугатда, подшохларда бўладиган тахт маъносини англатади. Аршни мулк деганларнинг гапи хам ботил. Шунингдек Курсий хам хак. Уни Арш деганларнинг сўзи тўгри эмас. У икки кадам ўрнидир. Уни хам Аллох таолодан бошка хеч ким камраб олмайди. Аллох таоло Бакара сурасининг 255-оятида: “Унинг Курсийси осмонлар ва ердан кенгдир”, деган. Курсийни Аллохнинг илми дейиш хам ботил. ( Арш ва Курсий хам гайб масалаларга киради. Уларнинг кандайлигини Аллох билади). Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling