Таховий ақидасининг енгил шарҳи


айтган ва хабар берган барча нарсаларни тасдикловчи бўлсалар


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

айтган ва хабар берган барча нарсаларни тасдикловчи бўлсалар. 
Шарх: Кибламиз ахли — хар бир Исломни даъво килгувчи, намозда 
Каъбага юзланувчи, Исломда харомлиги маълум бўлган ишларни халол 
килиб олмайдиган, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар 
берган барча нарсаларни тасдиклайдиган ва у киши келтирган акоид, 
шариат конунлари ва хукмларни тўгри деб эътироф килган кишилардир. 
Биз бундай инсонга Ислом, Иймон исмини юритамиз. Модомики у килган 
гунохини халол килиб олмаса хамда била туриб касдан Исломни бузиб 
юборувчи амални килмаса, уни кофирга чикармаймиз. Шайх Таховийнинг 
сўзларидан Ислом ва Иймон битта нарса эканлиги маълум бўлади. 
Баъзи уламолар уларни бошка-бошка деб фарклашган. Ислом билан 
Иймон ажралиб алохида зикр килинганда, буниси хам, униси далолат 
килган нарсага далолат килади. Жамланиб бир зикр килинганда эса, 
Ислом - зохирий амалларга хосланади, Иймон эса ботиний, яъни ички 
амалларга хосланади. Аллох билгувчирокдир. (Шархда Хумаййиснинг 
хам сўзлари бор). 
ا 
61
.

.الله نيد يف يرممن و ،الله يف ضوخن و
64-
матн: Аллох хакида чукур шўнгиб кетмаймиз ва Аллохнинг 
дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз. 
Таховий рахимахуллох бу матнда файласуфларнинг ботил 
сўзларидан тийилишга ишора киладилар. Чунки улар Аллох хакида 
илмсиз ва далилсиз гапирадилар. Абу Ханифа рахимахуллох айтадилар: 
“Бирор бир кимсага Аллохнинг зоти хусусида ўзича бир нарса дейиши 
мумкин эмас. Аксинча, Ул зот Ўзини кандай сифатлар билан сифатлаган 
бўлса, мўминлар хам Ул зотни шундай сифатлашлари лозим”. 
Аллохнинг дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз дегани - хак 
ахлига, хавою нафс ахлининг шубхаларини кундаланг ташлаб, хусумат 
килмаймиз. Чунки бунда ботилга даъват килиш, хакни булгаш ва Ислом 
динини бузиш бор.


ا 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling