Таховий ақидасининг енгил шарҳи


- матн: Кибла ахлидан бирор кишини гунохи туфайли кофирга


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

66-
матн: Кибла ахлидан бирор кишини гунохи туфайли кофирга 
чикармаймиз, модомики уни халол килиб олмаса. Иймонли 
кишининг килган гунохи иймонига зарар етказмайди, демаймиз. 
Шарх: Кибла ахлининг кимлар эканлиги юкорида ўтди. Унда: 
“Кибламиз ахли — хар бир Исломни даъво килгувчи, намозда Каъбага 


юзланувчи, Исломда харомлиги маълум бўлган ишларни халол килиб 
олмайдиган, Расулуллох саллаллоху алайхи ваا саллам хабар берган 
барча нарсаларни тасдиклайдиган ва у киши келтирган акоид, шариат 
конунлари ва хукмларни тўгри деб эътироф килган кишилардир”, 
дейилган эди. Шайх рахимахуллох бу матн билан Хаворижларни рад 
этадилар. Улар килинган хар бир гунох билан мусулмонни кофирга 
чикариб юборишади.
Билгин эй биродар – Аллох сени хам, бизни хам Ўз рахматига олсин – 
кофирга чикариш ва чикармаслик боби, шундай бобки, ундаги фитна ва 
мусибатлар катталашган, парокандалик кўпайган, хавою нафслар ва 
фикрлар турлича бўлган хамда томонларнинг далиллари бир-бирларига 
карама-карши бўлиб кетган. Одамлар бу бобда, Аллохнинг Ўз 
пайгамбарига юборган хакка карши бўлган бузук эътикодлар ахлига 
бўлинишади. 
Бир тоифа: Кибла ахлидан бирор кимсани кофирга чикармаймиз
дейишди. Булар, кофир бўлиб колишни умуман йўк килишди. Холбуки, 
кибла ахлининг орасида мунофиклар борлигини билишар эди. Кибла 
ахлининг орасида шундай мунофиклар борки, улар шаходат калимасини 
зохир килишади. Аммо, Куръон, хадис ва ижмоъ-иттифокка караганда, 
улар яхуд ва насоролардан-да кофиррок. Шунинг учун кўп имомлар, 
кибла ахли хар кандай гунох килса хам кофир бўлмайди, деб мутлако 
хукм чикаришдан ўзларини тўхтатишди. Балки, айтиладики: хар кандай 
гунох сабабли кибла ахлини кофирга чикариб юборавермаймиз. 
Хаворижлар шундай килишади. Шунинг учун, Шайх рахимахуллох: 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling