Таховий ақидасининг енгил шарҳи


تمعزمنلا }ارما تاربدملمف إ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

:تمعزمنلا }ارما تاربدملمف إ
9
 
  
Маъноси: “Ишнинг тадбирини тузувчи фаришталарга касам”. “Саъдий 
рахимахуллох ушбу оятни бундай тафсир киладилар: Тадбир килувчилар 
фаришталардир. Аллох таоло уларни бу оламдаги кўп ишларнинг 
бажарувчилари килиб кўйди. Масалан: ўсимликлар, шамоллар, 
денгизлар, оналар корнидаги болалар, хайвонотлар, жаннат, дўзах ва 
бошкалар”. Фаришталарнинг бир неча синфлари борлигига Китобу 
Суннат асос бўлади. Улар турли синфдаги махлукотларга вакил 
килинган. Аллох таоло тогларга, булутлар ва ёмгирга, бачадондаги 
яралмишнинг яратилиши тўлик бўлгунча, банданинг амалини саклаш ва 
уни хисоблаб ёзишга, вафот этган кишидан кабрда савол сўрашга, 
фалакларни харакатлантириб туришга, Куёш ва Ойга, дўзахга, унга олов 
ёкишга, унинг ахлини азоблаб туришга, жаннатга, уни бино килишга, экин 
экишга ва бундан бошка ишларга фаришталарни вакил килиб кўйган. 
Яна 
фаришталарнинг 
баъзилари 
рахмат 
фаришталари, 
азоб 
фаришталари, Аршни кўтариб туришга вакил килинган фаришталар, 
Осмонларни намоз, тасбих ва улуглаш билан бино килиб туришга вакил 
килинган фаришталар ва бошкалари. Уларнинг хисобини Аллохдан 
бошка бир кимса билмас. Фаришта деган номдан Юборувчи - Аллохнинг 
амрини бажарувчи элчи тушунилади. Шунинг учун иш уларнинг кўлида 
эмас. Фаришталар Аллохнинг энг улкан лашкарлари бўлади. Уларнинг 
бошкарувчилари учта: Жаброил, Микоил ва Исрофил. Булар хаётга 
вакил килинган. Калблар ва рухлар хаётига сабаб бўлган вахийга 
Жаброил вакил килинган. Ер, ўсимликлар ва хайвонларга сабаб бўлган 
ёмгирга Микоил вакил килинган. Халкнинг ўлимидан кейин кайта 
тирилишига сабаб бўлган сурнинг чалинишига эса Исрофил вакил 
килинган. Осмондаги Байтул-маъмурга хар куни етмиш минг фаришта 
кириб, бошка кайтиб келишларига (етмасдан Киёмат бўлади). 
Пайгамбарлар ва элчиларга Иймон келтириш. Аллох таоло Ўзининг 
китобида номлаган элчиларга Иймон келтиришимиз фарздир. Аллох 
таоло Улардан бошка элчилар ва пайгамбарлар хам юборган. Буларнинг 
исмлари ва сонини, уларни юборган Зот- Аллох таолодан ўзга хеч ким 
билмас. Биз пайгамбарларнинг барчасига Иймон келтиришимиз лозим. 
Зеро, уларнинг сони хусусида Куръон ва хадисда далил келмаган. 
(Куйида келадиган оят тафсирида Ибни Касир рахимахуллох 
пайгамбарлар 
сони 
хакида 
бир 
неча 
сахихмас 
ривоятларни 
келтирадилар. Пайгамбарлар сони 124 000 дир, дейилган ривоят хам 
сахих эмас. Аллох билгувчирок) Аллох таоло айтади: 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling