Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Ишлаб чиқиш жараёнларининг долзарблиги ва хусусиятлари


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

2.2.Ишлаб чиқиш жараёнларининг долзарблиги ва хусусиятлари. 
2.3.Лойиҳалаштириш жараёни. 
2.3.АВС – инжиниринг. 
2.4.Хизматларни лойихалаштиришни хусусиятлари. 
2.5.Маҳсулотни лойихалаштириш лойихаси. 
 
Таянч иборалар:Маҳсулот ва хизматларни лойиҳалаштириш, ишлаб 
чиқиш хусусиятлари, лойиҳалаштириш босқичлари, АВС – инжиниринг
 
1.Маҳсулот ва хизматларни лойиҳалаштириш 
Маҳсулот ва хизматларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш – қийматлар 
яратиш ва истеъмолчи талабини қондириш томон қўйилган жуда муҳим 
қадамдир. Истеъмолчилар маҳсулот ва товарларни эмас, ўз муаммолари 
қарорларини сотиб оладилар, ўз эҳтиёжларини қондирадилар ва бундан 
роҳатланадилар. Бу корхона истеъмолчилар учун фойдалилик ёки 
қондирилганлик муаммоларини ҳал қилган ҳолда янги маҳсулот ва хизматлар 
ишлаб чиқиб қиймат яратишини англатади.
5
Муваффақиятга эришиш учун корхона доимий равишда янги маҳсулот 
ва хизматлар ишлаб чиқиш билан шуғулланиши лозим, бундан ташқари 
истеъмолчилар диди ва ҳаёт тарзининг ўзгариши айрим маҳсулот ва 
хизматларни етарли даражада ўхшаш қилиб қўймоқда.
Янги махсулот ва хизматлар қуйидагиларни назарда тутади: 
* Муҳим техник ва технологик инновацияларни; 
* Фаолиятнинг янги турларини чиқаришни;
* Мавжуд товар ва хизматлар бозори учун янги маҳсулотларни 
ўзлаштириш; 
* Маҳсулот номенклатурасини кенгайтириш (маҳсулот қаторини); 
* Маҳсулотни яхшилаш; 
* Маҳсулот усулини ўзгартириш. 
2. Ишлаб чиқиш жараёнларининг долзарблиги ва хусусиятлари 
Мижозларнинг янги ва ўзгарувчан талабларини қондиришга харакат 
қилиш билан бирга махсулот ва хизматларни лойихалаштириш ва ишлаб 
чиқишнинг сабаблари миқдорига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
5
Chase, Richard B. Operations management for competitive advantage / Richard B. Chase, F. Robert Jacobs, Nicholas 
J. Aquilano. – 11th ed., instructor’s ed.p. cm.ISBN 0-07-298390-6 2006, p213 


28 
1) бозорга янги махсулот ва хизматлар киритиш билан еришиш мумкин 
бўлган молиявий мақсадлар; 
2) рақобатни кучайтириш, бунда рақобатчилар янги товар ва хизматларни 
фаол ишлаб чиқадилар ва жорий қиладилар, шунинг учун хам бу доирада 
озгина сусайиш жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин; 
3) глобал савдо ва тўғри инвестицияларнинг ўсиши; 
4) янги махсулот ва хизматларда янги талабларни ўзи яратадиган янги 
технологиялар; 
5) компания инновацион фаоллигида тўғридан-тўғри акс етадиган 
давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражасининг ўсиши/камайиши; 
6) франчайзингнинг ўсиши, бунда машхур савдо маркали компания 
эгалари бошқа компаниялар махсулотларига бу савдо маркани қўйишга рухсат 
берадилар; 
7) талаб ва таклиф баланси, бундан ташқари, талабнинг пасайиши 
персоналнинг оддий қиммат турувчи ускунасини талаб қилса, у янги махсулот 
ва хизматлар ишлаб чиқишни фаол олиб боришга мажбур қилади. 

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling