Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Бошкарув жараёни УУМ
3.1. ISO 9000 Халқаро стандартлари. Сифат аллақачонлардан бери фирмаларнинг айримларга нисбатан кучли рақобатдош афзаллик саналмайди. Бугун у бизнесда мавжуд бўлиш учун дастлабки заминдир. Сифатли маҳсулот чиқармайдиган ишлаб чиқарувчиларнинг келажаги йўқ. Бу республикамизни ЖСТ га кириши билан боғлиқ ҳолда янада долзарбдир. Сифат туфайли компаниялар қуйидагиларга эришадилар: Мижозларнинг юқори даражада қондирилганлиги, демак, даромадлиликни таъминлайдиган содиқлигига; Янги мижозларни жалб қилувчи содиқ харидорларнинг оғзаки рекламасини шакллантирадиган бозорнинг юқори улушига; Сифат доирасида компания лидерларининг акциялари курси, инвесторлар учун юқори дивидентлар оддий компанияларга қараганда сезларли даражада юқорилигига; Ўз ишидан фахрланадиган ва юқори ишлаб чиқарувчанлик билан ишлайдиган содиқ персоналга; Биринчи уринишдаги операциялар бажарилиши ҳисобига пат харажатларга ва бракни тўғирлаш харажатларининг пасайишига; Юқори нарх рақобатбардошлилигига. Сифат – маҳсулот, хизматнинг мижоз талабини қондириш қобилиятига тегишли бўлган шу маҳсулот ва хизматларнинг характеристика ва хусусиятлари миқдоридир. Женева кўли қирғоғидаги стандартлар халқаро институтида (ISO – International Standart Organization) 1987 йилда ишлаб чиқаришни бошқариш 33 сифатининг биринчи универсал стандарти – ISO 9000 юзага келди. Маълум бўлдики, фақатгина маҳсулотни эмас, барча унинг тайёрланиш жараёнларини стандартлаштириш мумкин. Агар маҳсулот тайёрлаш билан боғлиқ ҳар бир ишлаб чиқариш ва бошқарув операциялари назорат қилинса, брак умуман бўлмайди. «ISO 9000 – сифат тизими стандартлари сериясидир. Сифат тизимини ўрнатишнинг мақсади – сифатсиз маҳсулотни бозорга чиқишини чеклашгина эмас, шунингдек, уни ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик мақсадидаги огоҳлантирувчи харакатдир». Бошқача қилиб айтганда, компания ишининг сифат бошқаруви тизими - ҳар бир операция бажарилишини кузатувчи қўшимча назорат тизимидир. Сифат бошқаруви тамойиллари: ➢ Истеъмолчига йўналтирилганлик ➢ Раҳбарнинг лидерлиги ➢ Ишчиларни жалб қилиш ➢ Жаранли ёндашув ➢ Тизимли ёндашув ➢ Доимий такомиллашув ➢ Фактларга асосланган қарор қабул қилиш ➢ Етказиб берувчилар билан ўзароманфаатдор муносабатлар Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling