Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Йўқотишларни ва кераксиз харажатларни бартараф этиш


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

Йўқотишларни ва кераксиз харажатларни бартараф этиш 
Toyota нинг яна бир вакили Фуджио Чо, Япониянинг йўқотишлари – 
“асбоб-ускуналар, материаллар, эҳтиёж қисмлари ва ходимларнинг минимал 
даражасидан фойдаланилишидан ташқари, ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай 
зарурликлар ” ни ўз ичига олган. Фуджио Чо йўқотишларнинг қуйидаги асосий 
еттита турларини аниқлади: 
1. Қайта ишлаб чиқаришнинг кераксиз харажатлари. 
2. Ноиложликдан (кутиш вақтидан) йўқотишлар. 
3. Транспорт йўқотишлар. 
4. Омборли йўқотишлар. 
5. Технологик йўқотишлар. 
6. Ишлаб чиқариш цикли билан боғлиқ йўқотишлар. 
7. Маҳсулот камчиликлари билан боғлиқ йўқотишлар. 
JIT нинг бундай тушунчасида ортиқча ва суғурта захиралари учун жой ёқ. 
Бошқа сўз билан айтганда, агар захиралардан хозирги вақтда фойдаланмаётган 
бўлсак, демак уларга ҳеч қандай эҳтиёж сезмаётган бўламиз. Улар ортиқча. 
Қуйидаги еттита элементларнинг қўлланилиши йўқотишлар истисносига 
йўналтирилган: 
1. Ихтисослаштирилган заводлар тармоғи. 
2. Группали технология. 
3. Манба сифати. 
4. “Аниқ муддатда” ишлаб чиқариш. 
5. Ишлаб чиқаришниг бир томонлама юкланилиши. 
6. “Канбан” ишлаб чиқариш тизимининг бошқаруви. 
7. Ўзгартириш вақтини минималлаштириш. 
Ихтисослаштирилган заводлар тармоғи. Японияда баланд вертикал 
бинолар ўрнига, унчалик катта бўлмаган ихтисослаштирилган заводлар 
қуришни афзал кўришади. Бундан ташқари, бу уларнинг иш юритиш услубига 
тўғри келмайди. Аниқ бир мақсад сари қурилган заводлар экплуатация пайтида 
10
Richard B. Chase and Eric L. Prentis, "Operations Management: A Field Rediscovered", Journal ofManagement, 
October 2013, p.320 


42 
тежамкорроқ ҳисобланади. Таҳминан, Япониянинг 60 мингта заводларида 30 
дан 1000 га яқин ишчилар ишлайди.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling