Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Ўзгартириш вақтини минималлаштириш
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Бошкарув жараёни УУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсонларга ҳурмат.
- “пастдан тепага” бошқарув
Ўзгартириш вақтини минималлаштириш. Агар захираларнинг
кичик катталиклари доимий меъёрга айланиб борилса, укуналарнинг ўзгариши ҳам тез бажариб, йиғиш линиясида кетма-кет турли моделларни чиқариш мумкин. Мисол тариқасида, 70 – йиллар охирида, Toyota фирмасининг автомобил қалпоқлари ва қанотларини ишлаб чиқарувчи ишчилари 10 дақиқада 800-тонналик прессни узгартиришга муваффақ бўлган, ва ҳудди шу ишни АҚШ даги ишчилар ўртача 6 соат мобайнида, немец ишчилар эса – 4 соатда амалга оширишган. Ҳозирда, бундай тезлик билан ишлаш АҚШдаги автомобиль заводларида оддий ҳол бўлиб қолган. Ўзгартириш жараёнидаги вақтни камайтириш учун ускуналар ишлаётган ва тўхтатиб турган даврларда бажарилган ишларни ажратишади. Шу мақсадда, икки нусхадаги восита эгалари каби, вақтни тежайдиган қурилмалардан фойдаланилади. Шу туфайли, япон тузатувчилари бригадаси ўзгартириш ишлари билан дам олиш кунлари шуғулланишмайди. Инсонларга ҳурмат. Инсонларга ҳурмат Япония саноати модернизациясининг аниқловчи қисми деб ҳисобланади. Компаниялар, бизнес учун шароитлар ёмонлашаётган тақдирда ҳам, ойлик маош даражасини барқарор ҳолда ушлаб турадилар. Доимий ходимлар компанияда, ҳар қандай вазиятда ҳам, ишлаш ва катта ишонч кафолатига эгадирлар. Шунинг учун, улар компанияга, ўз мақсадига эришиши учун, имконлари борича ёрдам берадилар. Японияда, раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун, компанияларнинг уюшмалари мавжуд. Қулай иқтисодий вазият туғилиши билан ишчилар йилда икки маротаба бонуслар (мукофот пули) олишади. Ходимлар, компаниянинг яхши ҳолатида бонус олишларини билишади. Ва бу уларни ишлаб чиқаришни оширишга ундайди. Раҳбарият ишчиларни оддий бир жонли машиналар эмас, балки компаниянинг қиммат фонди деб ҳисоблайди. Япон фирмалари “пастдан тепага” бошқарув (Bottom-Round Management) услубини қўллайдилар. 13 Бундай қарор қабул қилиш жараёни секин, лекин, манфаатдор томонларни жалб қилган ва керакли ахборотни топган ҳолда, консенсусга (муросага эмас) эришишга ёрдам беради, ва 13 Operations Management ©2009 Albert Porter & Ventus publishing ApS ISBN 978-87-7681-464-9 p.34 45 қарорларни энг паст даражада қабул қилиш имконини беради. Япон топ- менеджерлари, АҚШдаги ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, жуда кам тезкор қарор қабул қиладилар, ўз имкониятларини эса стратегик режаларга қаратадилар. Бу тизим Япониянинг кичик иҳтисослаштирилган корхоналарида жуда самарали. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling