41
ва саноат вазирлиги устувор тармоқларни танлашда рақобатбардош
тармоқларга урғу берди.
10
Япония ўз давлатининг рақобатбардошлигини яхшилаш мақсадида
технологияларни
импортини
бошлади.
Япон
саноатчилари
янги
технологияларни ишлаб чиқариш ўрнига
уларни лицензияларини сотиб
олишган (асосан АҚШ фирмаларидан) ва шу йўл билан улар йирик миқдордаги
харажатлар ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлардан қочишган. Янги
маҳсулот турларини яратишда улар ўз имкониятларини маҳсулот бирлигининг
таннархини пасайтириш ва юқори ишлаб чиқаришга эришиш учун қаратганлар.
Японлар ўз рақибларидан ўзиб кетиш учун маҳсулот
сифатини яхшилаш ва
унинг ишончлилиги устида ишлашган. Уларда ушбу икки концепция муҳим
ўрин эгаллади – йўқотишларни бартараф этиш ва инсонларга хурмат.
Do'stlaringiz bilan baham: