Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

 
 
1. “Аниқ муддатда” (JIT) логикаси. 
 
Соатдек аниқ.Saturn фирмаси вице-президенти Алек Бедрикнинг 
сўзларига қараганда “Автомобил бизнесида компания қатъий JIT тизимини 
қўллайди” General Motors (GM) компаниясида бу борада ҳеч қандай низолар 
бўлмайди. Албатта, Saturn фирмасининг ҳар бир ишлаб чиқариш линияларида 
резерв захираси минимал даражада бўлади. Мисол учун, йиғув линиясидаги 
кучли агрегатлар сони икки соатлик ишлаб чиқариш иши учун ҳеч қачон 140 
донадан ошмайди, бу эса GM нинг бошқа корхоналаридаги икки ҳафталик 
захираларидан кескин фарқ қилади. Saturn нинг бошқа ишлаб чиқариш 
линияларида ҳам худди шундай вазият.
“Бундай схема бўйича ишлаш, ишлаб чиқариш, барча бўлинмалар 
ўртасида аниқ бир тўхтамда, нормал ҳолатда ишлаши мумкин эмас, - дейди 
жаноб Бедрик. - Агар заводда кучли агрегатлар муваффақиятсизликга учраса, 
бу яққол йиғув линияси ишида акс этади”. Барча эҳтиёт қисмлари Saturn га 
тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб берувчилар орқали омборни четлаб ўтган 
ҳолда келиб тушади, ва бу япон автомобил заводларига хос бўлган ишни 
ташкил қилиш усулидир. Бу жараёнда эҳтиё қисмлари ҳар хафта етказиб 
берилади, айримлари – (мисол учун, радиаторлар ёки олд қанот қисмлари каби 
йирик деталлар) доимий равишда етказилади.
Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобни детални ишлаб 
чиқаришда қўлланилгандан сўнг амалга оширилади (маҳсулот чиқарилгандан 
кейинги тўлов тизими). Одатда маҳсулот етказиб берувчилар бундай ёндашувга 
қаршлик кўрсатишади, лекин, Saturn маҳсулот етказиб берувчилари ана шу 
концепцияга биноан иш юритишади. Чунки, моддий оқим ва логистика ишлари 
бўйича директори Курт Джипснинг айтишича, “Saturnнинг таъминот тизими 
жуда қисқа”.
JIT ишлаб чиқариш тизими иккинчи жаҳон урушидан сўнг, ишлаб 
чиқариш менежментининг муҳим усулларидан бирига айланди. Бу тизим 
Японияда ишлаб чиқилган бўлиб, юқори сифатли товар ва хизматларни ишлаб 
чиқаришни модернизациялаштиришга қаратилган эди. У ўзида 5Рs операцион 
менежментини бирлаштиради. 
Барча умумий сифат бошқаруви (TQM) концепциясини қўллайдиган 
фирмалар, ўз фаолиятларида ҳеч бўлмаганда JITнинг айрим элементларидан 
фойдаланадилар.  


40 
“Аниқ муддатда” JIT тизими – ўзида ягона чора-тадбирлар комплексини, 
яъни, энг кам товар-моддий захиралари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларидан 
фойдаланиб, йирик масштабдаги ишлаб чиқаришга эришишни акс эттиради. JIT 
усули – “эҳтиёж сезилмагунча ҳеч нарса ишлаб чиқарилмайди” концепциясига 
асосланади.
Ишлаб чиқаришдаги эҳтиёж шу маҳсулотга бўлган жорий талаб асосида 
шакллантирилади. Маҳсулот сотилганда бозор JIT концепциясига асосан уни 
сўнгги босқичдан “тортиб олади”. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш 
конвейерини бошланишига туртки бўлиб хизмат қилади. Бунда ҳар бир ишчи 
ўзига керакли бўлган эҳтиёт қисмларини ўзидан аввалги маҳсулот оқими 
бўлимидан “тортиб олади”. Худди шу тарзда сўнгги хомашёга етиб боргунча 
ҳар бир бўлим ўзига керакли маҳсулот қисмларини “тортиб олаверади”. Бундай 
тортиб олиш жараёнини узлуксизлигини таъминлаш учун, JIT усули – ҳар бир 
босқичда маҳсулотнинг юқори сифатда бўлишини, маҳсулот етказиб 
берувчилар ўз мажбуриятларини аниқ бажаришларини ҳамда маҳсулотга 
бўлган талабни тўғри башорат қилишларини талаб қилади. 
JIT тизими баъзан норасмий тарзда “Катта JIT” ва “Кичик JIT”ларга ҳам 
бўлинади. “Катта JIT” – бу операцион менежментнинг концепцияси бўлиб, 
унинг вазифаси кераксиз харажатларни бартараф этиш, инсонлар ўртасидаги 
ўзаро муносабатлар, маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги ўзаро 
муносабатлари, товар-моддий захираларининг технологияси ва уларни 
бошқаришдан иборат. “Кичик JIT” нинг вазифаси – тайёр маҳсулот 
захираларини режалаштириш ва зарур ҳолларда хизматлар кўрсатилишини 
таъминлашдан иборат. 

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling