Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

Гуруҳли технология. Гуруҳли технология, гарчи АҚШ томонидан 
таклиф этилган бўлсада, кўпроқ Японияда муваффақиятли қўлланилади. 
Японияликлар, муайян бир детални тайёрлаш учун зарур операцияларни 
бирлаштириб, керакли анжомларни бир жойга тўплашди.
Гуруҳли технология ячейкалари кўчиб ўтиш ва операциялар ўртасидаги 
кутиш вақтини, моддий-ишлаб чиқарув захираларини ва зарур ходимлар 
сонини камайтиришни истисно қиладилар. Бунинг учун ходимлар турли 
ҳилдаги анжомларга ва жараёнларга хизмат кўрсатиб, ҳарактчанг бўлишлари 
талаб этилади.
Манба сифати. Манба сифати, бевосита операция бажарилаётган жойда, 
жараённинг бошидан оҳиригача сифат назорати дейилади ва бурилишлар 
аниқланган ҳолда, жараённинг ёки конвейернинг тезкор тўхтатувини кўриб 
чиқади. Ишчилар ўз ишларининг сифатли бажарилишига йўналтирилганлар, ва 
шу йўл билан, сифат муаммоси бартараф этилади. Агар ходим ишлаш темпини 
жуда ҳам кучайтириб юборса ва унда сифат билан боғлиқ муаммолар пайдо 
бўлса ёки хавфсизликга оид саволлар туғилса, ишчи зудлик билан конвейерни 
тўҳтатиш тугмасини босиб, визуал сигнални ёқиши керак. Шунда, сигнал 
бошқа ходимларга етиб боради ва улар ёрдамга келишади.
Манба сифатининг назоратига автоматлаштирилган назорат ва маҳсулот 
сифатининг автоном назорат тизими киради. Японияликлар роботлар ёрдамида 
ёки автоматик тарзда бажариладиган сифат назоратини энг қулай, ишончли ва 
тезкор деб билишади. Ва бу усулдан доимий равишда фойдаланиш ишчиларни 
бундай ишлардан озод этади. 
“Аниқ муддатда” (JIT) ишлаб чиқариш тизими. JIT тизими керакли
пайтда зарур нарсани ишлаб чиқариш ва керагидан ортиғини ишлаб 
чиқармасликни афзал кўради. Барча минимал сондаги керагидан ортиқ 
деталлар, йўқотилиш деб ҳисобанилади, чунки материаллар ва имкониятлар 
керакмас буюмга сарфланилган ва кейинчалик ҳам ундан фойдаланилмайди
11
.
Бу тизимдан фойдаланиш ҳар доим ҳам ишлаб чиқаришнинг катта 
хажмларини талаб этавермайди ва технологик жараёнлар билан чекланиб 
қолмайди. Уни ҳар қандай жойда ва ҳар қандай такрорланаётган жараёнга 
қўллаш мумкин. Ишчи ўз ишини бажаради ва ишлаб чиқаришни давом эттириш 
учун уни кейинги ишчига узатади. Иш марказлари бутун ҳудуд бўйлаб 
тарқатилган бўлиши мумкинлиги учун, японияликлар узатиш вақтини 
минималлаштиришади ва узатилаётган сонни ушлаб туришади, одатда у кунлик 
ишлаб чиқаришнинг 10/1 қисмини ташкил қилади. Ва эҳтиёж қисмлар 
кўрсаткичини ушлаб туриш учун маҳсулот етказиб берувчилар уларни бир неча 
маротаба истеъмолчиларга олиб боришади.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling