Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Ишлаб чиқаришниг бир томонлама юкланилишининг


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

Ишлаб чиқаришниг бир томонлама юкланилишининг мақсади – 
ишлаб чиқариш графигига таъсир ўтказувчи, ишлаб чиқариш оқим 
тебранишини юмшатиш. Охирига етказилаётган конвейерда келиб чиққан 
11
Operations Management ©2009 Albert Porter & Ventus publishing ApS ISBN 978-87-7681-464-9 p.33 


43 
ўзгаришлар бутун еказиб бериш занжири ва ишлаб чиқариш линиялари бўйлаб 
тарқалади. Ишлаб чиқариш хажмининг тартибга солинишига йўл қўймаслик 
тебранишни олдини олишнинг ягона йўли деб ҳисобланади. Бунинг учун ҳар ой 
ишлаб чиқариш режаси ва ишлаб чиқилаётган маҳсулотнинг хажми берилган 
ҳисобот топширилади.
“Канбан” ишлаб чиқариш тизимининг бошқаруви. “Канбан” япончада 
“белги” ёки “йўриқномали карточка” деган маънони англатади. Карточкалар 
ёки контейнерлар “канбан” тизимининг “тортувчан” моҳиятини ташкил этади. 
Карточка эҳтиёж қисмларининг кейинги партиясини ишлаб чиқаришга ёки 
уларни олишга рухсат беради.
Айрим бошқа иложи бор усуллар қуйидагида берилган. 
Контейнерли тизи . Бу усулда бўш контейнернинг ишлаб чиқариш 
майдонида пайдо бўлиши унинг тўлдирилиши ҳақида визуал сигнал юборади. 
Моддий захиралар сони контейнерларни қўшиш ёки айириш орқали 
бошқарилади.
“Канбан” тўғрибурчаклари. Айрим компаниялар, эҳтиёж қисмларининг 
сақланиш жойини кўрсатиш учун, стол ёки полда белгилашдан 
фойдаланишади. Тўғрибурчак бўш бўлса бу зарур эҳтиёж қисмларнинг 
кераклигидан дарак беради, агар тўғрибурчак тўлдирилган бўлса, демак, ҳеч 
қандай деталлар керак эмаслигини англатади. 
Гольф учун бўялган шарлар. Кавасакидаги двигателлар заводида, деталлар 
сони белгиланган чегарагача камайса, йиғувчи-ходим гольф учун бўялган 
шарни қувур бўйлаб ишлаб чиқариш марказига ташайди. Бу операторга 
кейинги деталнинг вазифасини етказиш учун хизмат қилади. 
“Канбан” карточкаларининг керакли сонини аниқлаш. “Канбан” 
тизимини қўллаш “канбан” карточкаларининг (ёки контейнерларининг) керакли 
сонини аниқлашни талаб этади. Иккикарточкали тизимда саралаш 
карточкалари ва ишлаб чиқариш буюртмалари карточкалари сонини 
аниқлайдилар. Қанча “канбан” карточкалари бўлса – шунча, таъминот ва 
истеъмол пунктлари ўртасида айланаётган, маҳсулотли контейнер. Ҳар бир 
контейнерларнингхажмини ишлаб чиқариш захираларининг минимал катталиги 
аниқлайди. Шунинг учун, контейнерлар сони, ишлаб чиқаришда жойлашган
моддий захиралар хажмини акс эттиради.
12
Контейнерлар сони буюртма бажарилишининг вақтига асосланиб 
ҳисобланилади. Буюртмани бажариш вақти – бу, барча эҳтиёт қисмлар сонини 
тайёрлаш жараёнининг давомийлигидан, материалларни истеъмолчига ташиш 
вазифаси. Карточкалар сони қуйидаги формула орқали аниқланади: 
k= 
Спрос + Резервный запас 
Размер контейнера
=
𝐷𝐿 (1+𝑆)
𝐶
 ,  
где 
12
Operations Management ©2009 Albert Porter & Ventus publishing ApS ISBN 978-87-7681-464-9 p.32 


44 
DL – буюртма бажарилиниши давридаги кутилган талаб; 
k – “канбан” карточкалар сони; 
D – деталларнинг ўртача сони; 
L- буюртмани бажариш вақти; 
S - суғурта захираси
C - контейнер сиғими. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, “канбан” тизими билан моддий захиралар 
паст кўрсаткичда бўлмайди, аксинча, у ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд 
бўлиши зарур бўлган материаллар сонини назорат қилади. Карточкаларни 
қўшиш ва чиқариб ташлаш осон бўлганлиги учун, “канбан ” тизимини қайтадан 
қуриб, жорий эҳтиёжга мослаштириш жуда осон.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling