Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


 ISO 9000:2000 стандарти асосида компанияни баҳолаш модели


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

3.2. ISO 9000:2000 стандарти асосида компанияни баҳолаш модели. 
ISO 9000:2000 – универсал версия. Фаолият туридан қатъий назар 
компания ўзига зарур бўлган стандарт қисмидан фойдаланиши мумкин. 
Россиядаги ISO 9000 сертификатини олувчи компанияларни уч асосий гуруҳга 
ажратиш мумкин: экспорт учун ишловчи корхоналар; хорижий компаниялар ва 
бошқарув, стратегик сабаблар бўйича сифат тизимини ўрнатишдан манфаатдор 
«жадаллашган» компаниялари. 
Сифат тизими Реестри маълумотлрига кўра, Россияда ISO 9000 стандарти 
бўйича давлат томонидан расмий, тан олинган сифат тизими сертификатига эга 
1000 дан ортиқ Россия компаниялари рўйҳатдан ўтган. Улар бизнинг давлат 
ташкилотларимизда ГОСТ Р деб номланади. Сифат тизими сертификатлари
асосан, йирик Россия компаниялари («Лукойл», «Газпром», «Машинасозлик 
заводлари уюшмаси», «Северстал» ва бошқалар) да бор.
7
Давлат буюртмаларини тақсимлашда давлат албатта сифат тизими 
сертификатига эга компанияларни афзал деб биладилар. Фаолиятнинг айрим 
доираларида эса сифат тизими сертификати мажбурийдир. Масалан, «Ижорск 
заводларида» ядро корпуслари ва нефт-кимё реакторлари ишлаб чиқарилиши ва 
савдосида сифат тизими сертификатисиз иложи йўқ. 
3. 3.Фаолият такомиллашуви модели
7
Richard B. Chase and Eric L. Prentis, "Operations Management: A Field Rediscovered", Journal ofManagement, 
October 2013, p.320 


34 
Ж.Демингни доимий такомиллашув модели: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ж.Джураннинг сифат спирали 
 
3.4. Бенчмаркинг 
Бенчмаркенг энг яхши амалиёт концепцияси ёрдамида юзага келди. 
Бозорларнинг жиддий кўмаги остида кўп фирмалар рақобатчиларнинг энг яхши 
афзалликларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш заруратини тан олдилар. Лекин 
бу билан боғлиқ ҳолда қатор обектив қийинчиликлар юзага келади: 
компаниянинг солиштириш муаммолари; 
қўлланиладиган кўрсаткичларнинг солиштириш муаммолари (масалан, ички 
толлингда ёки усиз). 
Ишни қиёслаш мумкин эмас, айтайлик, ЧШК холдингининг «Орентэкс» 
типидаги алоҳида корхона билан қиёслаш асоси доимо ўпирилиб кетади. 
(Биринчи ҳолатда олти фабрикадан иборат икки мажмуа савдонинг
экспортнинг ва 25%ли бозор улушининг айланма савдо инфратузилмаси билан, 
иккинчидан, бир мажмуа савдо ва 7%ли бозор улушининг инфратузилмаси 
Рэсурс 


35 
билан). Назоратли қиёслаш учун бутун компанияни эмас, фақатгина 
тузилмавий бўлинмани олиш мақсадга мувофиқ (масалан, у ёки бу фирманинг 
йигирув фабрикаси, тўқувчилик фабрикаси ва пардозлов ишлаб чиқариши). 
Тушунарлики, бу фирмалар бир истеъмолчи учун рақобатлашиши шарт эмас. 
Фаолият такомиллашуви модели қўлланиладиган вариантни пропорцияда 
қўллаш мумкин: 
60% - қўшимча қиймат салоҳиятини баҳолаш; 
40% - ишнинг фактик натижаларини баҳолаш. 
Шунга ўхшаш ўзаро муносабат кўп жиҳатдан инвесторлар талабларига 
жавоб беради. 

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling