54
автомобил мойлаш жараёнини яхшиламаган, лекин мижозларга бажарилаётган
ишнинг сифатида ишонч бера олган операцияни қўшди.
Ишлаб чиқариш таркибини қайта ташкил этиш. JIT тизимининг
қўланилиши иш ҳудудини қайта ташкил этишни талаб қилади. Кўпинча ишлаб
чиқарувчилар, талабларга мувофиқ кичик партияларни чиқариш учун алоҳида
ишлаб чиқариш ҳужайраларини яратган ҳолда, қайта
ташкилни амалга
оширишади. Бу ҳужайралар корхона ичидаги мини-заводлар деган маънони
билдиришади.
Бу борада кўпчилик хизмат кўрсатиш фирмалари ишлаб чиқариш
корхоналаридан ортда қолади. Аммо, хизмат кўрсатиш соҳасидан
бир неча
қизиқарли мисоллар келтириш мумкин. Баъзи шифохоналар тест, анализ,
рентген ва инъекция каби шифохона муолажалари ўрнига ўз
хизматларини
муайян муаммога асосланган ишчи гуруҳларига қайта ташкил этишган.
Шикастланиш билан шуғулланадиган гуруҳлар бор, лекин фавқулодда
парваришлаш талаб қилмайдиган , масалан, чурра каби касалликларга чалинган
беморларга хизмат кўрсатадиган бошқа тиббий гуруҳлар ҳам ташкил топишган.
Ушбу гуруҳлар шифохона таркибидаги микроклиникани тақдим этишган.
Do'stlaringiz bilan baham: