Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
“Тортилувчан” талабнинг жорий этилиши
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Бошкарув жараёни УУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Етказиб берувчилар билан ҳамкорлик.
“Тортилувчан” талабнинг жорий этилиши. Ишлаб чиқариш ва
истеъмол соҳасининг ўзига ҳос табиати туфайли, хизмат бизнеси нормал ҳолатда ишлаши учун талабнинг “тортилиши” зарур бўлади. Шунинг учун, жуда кўп хизмат кўрсатиш фирмалари ўз операцияларини “масофадаги пунктлар” ёки “истеъмолчи билан алоқа” жойларига кўчиришади. Бундай ёндашув турли компания бўлинмалари иш координациясининг янги муаммоларини яратиб, янги ечимлар излашга ундайди. Wendy фирмаси ресторанлари қуйидаги оригинал ечимни ўйлаб топишган: ошпазлар шундай жойлашганки, ресторан автотураргоҳига келаётган ҳар бир автомобилни кўриш имкониятига эгадирлар. Улар ҳар бир келаётган автомобил учун олдиндан гамбургер ҳиссасини грильга қўйиб, берилган порцияга ўз рақамларини жойлаштиришади. Бундай “тортувчан” тизим грильда тайёр гамбургер ҳиссасига эга бўлиш ва мижозларга хизмат қилиш вақтида уларнинг буюртмаларини ҳам қабул қилишга мўлжалланган. Етказиб берувчилар билан ҳамкорлик. JIT тизими узоқ вақт давомида ўзаро манфаатдорлик асосида ишлайдиган етказиб берувчи ва истеъмолчилар ҳамкорлигини ташкил этишга ундайди. Шу билан биргаликда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги фирмалар материал етказиб берувчилар тармоқларига муҳим аҳамият қаратмайди, чунки хизмат кўрсатишда харажатларнинг катта қисми ишчи кучига тўғри келади. Истисно тариқасида дунё бўйлаб тез-овқат ресторанлар тармоқларига эга, дунёнинг машҳур йирик компанияларидан бири McDonald's ни келтиришимиз мумкин. Бундан ташқари, кичик бизнес эгалари қўшма ҳамкорлик нафақат етказиб берувчилар, балки барча манфаатдор томонлар билан ҳам зарур эканлигини англаб етишди. Хулоса JIT тизими моддий захираларни камайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш операцияларини яхшилаш учун кучли восита. TQM да бўлгани каби, 55 JIT тизимини қўллашда ходимларнинг мудофаа реакцияси билан боғлиқ қатор муаммолар келиб чиқади. Ва юқори ўқув бошқарув персонали ҳам муҳим. Корхоналарда JIT тизимининг бошқа хизматлар билан бир вақтда кенг қўлланилишидан кўра, намойиш учувчи дастурлари яхши бошланғич нуқта деб ҳисобланади. Раҳбарлар пухталик билан, JIT тизимини амалга оширувчи, ва бўлинмалардаги катта қайта ташкил ишларини ўтказишда маъсулият билан ёндашадиган жамоа танлашлари лозим. Жамоада техник назорат, дизайн, ишлаб чиқариш, транспорт, маркетинг ва харид бўлимларидан, ва эҳтимол, бошқа бўлинмалардан 5 дан 15 кишигача бўлиши мумкин. JIT тизими – бу маҳсулот ва жараённинг ишлаб чиқарилиши, асбоб- ускуналар, материал танлаш ва уларни бошқариш, сифат таъминоти, ишни режалаштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ўз ичига олган ҳаракат фалсафаси. Ҳамоҳанглашган, яхши ташкил топган ишлаб чиқаришнинг мақсади “ўз вақтида фақат бир буюм” тамойили бўйича, камдан-кам ҳолларда амалда эришиладиган, жаҳон-синф стандартига тўғри келади. Раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши, мажбурият ва интизомни рағбатлантириш - JIT тизимининг муваффақиятли қўлланилиши учун зарур бўлган қисмлар. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling