Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Бошкарув жараёни УУМ
Кейснинг ахборот манбалари:
1. “Қурилишмонтажсервис” хусусий корхонаси Низоми; 2. Корхонанинг 2013 ва 2014 йиллар учун бухгалтерия баланси (1-сонли шакл); 3. Корхонанинг 2014 йилдаги молиявий натижалари ҳақидаги ҳисоботи (2- сонли шакл); 4. Корхонанинг 2014 йилдаги дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳақидаги маълумотнома (2-а сонли шакл); 5. Корхонанинг 2014 йилдаги пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботи (4-сонли шакл); Кейс майдонли, спожетли категорияга киради. Ундаги вазият ўтган йилдан ҳисобот йилигача бўлган муддат бўйича баён қилинган. Кейс корхона молиявий ҳужжатлари ахборотлари асосида қурилган. У қисқа туркумлаштирилган. Бу кейс – вазифа. 63 Дебиторлик ва кредиторлик қарзликни бошқариш бўйича ушбу кейснинг мақсади корхонада дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини бошқаришнинг янги молиявий стратегиялари ва йўлларини ишлаб чиқиш, ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов қобилиятини барқарорлаштиришни рағбатлантиришдир. Шунинг учун мазкур кейсда муаммо ажратилган ва шакллантирилган, вазифа ва унинг ечими алгоритми белгиланган. Муаммо: Фаолият кўрсата бошлаган кундан бошлаб корхонада истеъмолчиларга қурилиш хизматларини кўрсатиш ва керакли қурилиш материаллари ва қисмларни ҳарид қилиш соҳасидаги ўз фаолиятини молиялаштиришга шахсий молиявий манбалар мавжуд бўлган. Аммо ҳозирги пайтда тўлов қобилияти билан боғлиқ муаммолар вужудга келган, бу корхонанинг асосий хўжалик фаолиятини ривожлантириш имкониятига таъсир кўрсатади. Вазифа:1. “Қурилишмонтажсервис” хусусий корхонаси дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигининг ҳолати ва тузилишини таҳлил қилиш асосида корхонанинг бу қарздорликларини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва асослаш. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling