Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

 
3-ғоя. “Тўхта ва бошла” 
Қарама-қарши ақлий ҳужум стратегияси 
Қарама-қарши ақлий ҳужум стратегияси юзага келган муаммога тескари 
томондан қараш ва уни бошқача ёндашув билан таҳлил қилиш демакдир. 
Бундай стратегия ўқувчилардан эркин фикрлаш, маслашувчанликни талаб 
этибгина қолмай, балки уларда турли оригинал фикр ва қарашларнинг юзага 
келишига замин яратади. Қарама-қарши ақлий ҳужум стратегияси ғоялари 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
Ҳаво ифлосланишини олдин олиш эмас, балки ҳавони янада кўпроқ 
ифлослантириш. 
Урушларга барҳам бериш эмас, балки янада кўпроқ урушларни келтириб 
чиқариш. 
Ичимлик сувини тежаш эмас, балки беҳудага сарфлаш. 
Бошқаларни ҳурсанд қилиш ўрнига ёқимсиз вазиятларни келтириб 
чиқариш. 
Ижобий фикрлашни эмас, балки салбий фикрлашни тарғиб этиш. 
Аълочи эмас, иккичи бўлиш. 
 
4-ғоя. “Тўхта ва бошла” 
Овоз/товуш эффектлари 
Ўқувчиларга равон фикрлаш, мослашувчанлик ва оригиналликни ўргатиш 
жараёнида матн ёки адабий асардан парчани маъноли, интонация ва асарда 
ёритилган овоз/товушларни ўҳшатиб ўқиш, яъни матни тўлалигича, унда 
таърифланган барча ҳодисаларни тўла ифода этиш кўникмасини ҳам 
шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун дарс бошида ўқувчилардан 
видео/аудио ёзмадаги товуш, овозларга эътибор қаратишларини сўранг; улар 
нималарни англатмоқда, асарга қандай тус, маъно бермоқда. Товушлар нимага 
хизмат қилади? Улар асар мазмун ва маъносини чуқур англаб етишда 
ўқувчиларга ёрдам берадими? Ўқувчиларга маълум бир асар, аудио ёзма, матн, 


75 
эссе, ҳужжатли фильмдаги товушларни “ақлий ҳужум” стратегиясини 
қўллаган ҳолда категорияларга бўлиб, уларнинг асардаги вазифасини 
аниқлашни вазифа сифатида беринг. Сўнг талабалар асар маъноси ва 
мазмунини чуқур англашда қандай категорияга мансуб товушлар кўпроқ роль 
ўйнаганин айтишлари лозим. Мазкур вазифани бажариш ва бундай 
стратегияни қўллашда қуйидаги саволлар варақасидан фойдаланиш мумкин 
(2.4-Жадвал). Натижа ва жавоблар қоғозга туширилгач ўқувчилар берилган 
асарни дарс жараёнида ўқиб эшиттиришлари лозим. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling