8-ғоя. “Тўхта ва бошла”
Нима нимани англатади
Ўқувчилар мавзу, матн мазмуни ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлган бирор
бир рамз ёки расмни чизиш машқи Вильгельм рамзий образ концепцияси деб
номланади (2002).
Масалан, ўрта таълим матктибининг адабиёт дарсида ўқитувчи
ўқувчилардан ёзувчи С.Е. Хинтоннинг (1967) “Аутсайдерлар” (The Outsiders)
номли ҳикояси мазмунин ифодаловчи символ чизиб беришни сўрайди.
Ўқувчилардан бири рамка ичига расм чизади; расм мозаика шаклида бўлиб, ҳар
бир расм бўлагининг орқа томонига 1 ёки 2 рақами қўйилган бўлади. Сўнг
ўқувчилар расм бўлакларидан бирини танлаб, рақамлар асосида икки гуруҳ
тузадилар. Гуруҳларга ажралгач, берилган асар мазмун моҳиятини ифодаловчи
рамзий расмни муҳокама қиладилар ва уни майда деталлар билан
тўлдирадилар. Ҳар бир гуруҳнинг қўшимчалари турлича бўлиб, ўқувчилар ўз
қарашларини ҳимоя қилишлари лозим.
9-ғоя. “Тўхта ва бошла”
ЯНМ (Янги ва ноодатий маҳсулот)
Мазкур стратегиядан талабаларни янги маҳсулот (нарса, концепция, ғоя,
мусиқа, шеър, бадий асар, глобал муаммонинг ечими ва ҳ.к.)ни яратишга
рағбатлантиришда фойдаланиш катта самара беради. Мазкур стратегияни
уч ўлчамли материалларни қўллаган ҳолда турли вазиятларга мослаштириш
мумкин. Масалан, дарс жараёнида ноодатий фикрлашни тарғиб қилиш орқали
ўрнатилган қонунларни ўзгартириш ёки уларни янгилари билан алмаштириш,
яъни ўқувчиларнинг киритган янгиликлари ўзгаларнинг манфаатлари ва ҳақ-
хуқуқларига зарар етказмаслиги лозим. Ўқувчиларнинг иҳтиро ва янгиликлари
тажрибада тадбиқ қилинса қилинмасада, улар инсоният учун хизмат қилиши,
уларнинг ҳаётини қулайлаштириши зарур. Мазкур стратегиянинг асосий
мақсади ўқувчиларда бирор нарсани ўзгартириш орқали эркин ва мустақил
фикрлаш кўникмасини шакллантиршдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |