Талаб, унинг манбалари ва таъсир қилувчи омиллари
-расм. Таклиф ўзгаргандаги янги мувозанат ҳолат
Download 1.64 Mb.
|
Mustaqil ish Maxmudov S
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5-расм. Талаб эгри чизиқлари.
- 3.6-расм. Таклиф ўзгаргандаги янги мувозанат.
3.4-расм. Таклиф ўзгаргандаги янги мувозанат ҳолат.
3.4-расмда таклиф чизиғи дан га силжиган, мувозанат нуқта дан га тушган, умумий ишлаб чиқариш ҳажми дан гача ошган. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари қанча кам бўлса, у шунча маҳсулот нархини пасайтиришга ва маҳсулотни кўпроқ сотишга олиб келади. Ўз-ўзидан равшанки, фан техника тараққиёти асосида бошқаришни такомиллаштириш натижасида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, иқтисодий ўсишнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучидир. Энди, истеъмолчилар даромадини ошишининг талабга таъсирини ўрганиш учун, қуйидаги 3.5-расмни қараймиз. 3.5-расм. Талаб эгри чизиқлари. Маълумки, истеъмолчилар даромади юқори бўлса, улар товарларни сотиб олиш учун кўпроқ пул ажратади. Агар бозор нархи ўзгармас бўлганда истеъмол қилинадиган маҳсулот миқдори, масалан дан га ўсишини кузатиш мумкин. Бу силжиш бозор нархи қандай бўлишидан қатъий назар амалга ошади, шунинг учун талаб чизиғи ўнгга қараб силжийди. Расмда бу силжиш дан га силжиши каби акслантиради. Иккинчи томондан, истеъмолчининг реал даромади ошса, у миқдордаги товарни юқорироқ нархда, масалан, нархда ҳам сотиб олади, яъни даромади ошмаганда товарни нархда сотиб олса, реал даромади ошса, у шу миқдордаги товарни нархда сотиб олади. Бу ҳолатда ҳам талаб чизиғи ўнгга силжийди. У муман олганда, даромад ошганда нарх ҳам, сотиб олинадиган товар миқдори ҳам ўзгармай қолмайди. Янги нарх ва янги товар миқдори натижада талаб ва таклифнинг мувозанатлигига олиб келади (3.6-расм). 3.6-расм. Таклиф ўзгаргандаги янги мувозанат. Расмдан кўриниб турибдики, истеъмолчилар юқори нархни тўлаши мумкин, фирмалар эса, даромади ошгани учун кўпроқ, яъни миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришади. Талабга бир-бирини ўрнини босадиган товарлар нархларининг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Масалан, мис билан алюминий бир-бири ўрнини босадиган товарлар ҳисобланади, нима учун деганда, ишлаб чиқаришда улардан бири иккинчисини алмаштириши мумкин. Агар алюминий нархи ошса, мисга бўлган талаб ошади. Бошқа томондан бензин автомобилга нисбатан тўлдирувчи товар бўлади, яъни улар биргаликда ишлатилади. Демак, бензин нархининг камайиши ёки ошиши автомобилга бўлган талабни оширади ёки камайтиради. Шу сабабли, бир-бирининг ўрнини босадиган товарлардан бирининг нархини ошиши ёки тўлдирувчи товарлардан бирининг нархини камайиши ҳам талаб чизиғини ўнгга силжишга олиб келади. Кўпгина бозорларда бир вақтнинг ўзида ҳам талаб, ҳам таклиф эгри чизиқлари ўзгариб туради. Иқтисодий ўсиш юқори бўлганда истеъмолчилар даромади юқори бўлади, акс ҳолда даромадлар ҳам камаяди. Баъзи бир товарларга бўлган талаб ҳам вақт бўйича ўзгаради, масалан, мавсумлар бўйича товарларга талаб; бир-бирини ўрнини босадиган товарлардан бирининг нархини ўзгариши; дид ва моданинг ўзгаришига қараб талабнинг ўзгариши. Худди шундай, вақт бўйича иш ҳақи, хом ашё нархи, капитал маблағ қўйишлар ҳам ўзгаради, натижада бу ўзгаришлар таклифга жиддий таъсир қилади. Т аклиф ва талаб эгри чизиқлари бундай ўзгаришлар оқибатини таҳлил қилишга ёрдам беради. 3.7-расмда ҳам талаб, ҳам таклиф чизиқларининг ўнгга силжишлари келтирилган. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling