Таълим бериш технологияси (амалий машғулот)


-Хамшираниниг мажбуриятлари


Download 183.79 Kb.
bet4/6
Sana21.09.2023
Hajmi183.79 Kb.
#1683814
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.Стоматологик бўлим, хона (терапевтик, жарроҳ, пародонтологик, физиотерапевтик )жиҳозланиши. Ҳамшира ва кичик ҳамшира мажбуриятлари. Ҳужжатлар. Стерилизация

-Хамшираниниг мажбуриятлари:
1.Дориларни саклаш ва ишлатишни назорат килиш
2. Асептика ва антисептикага риоя қилиш.
3.Стоматологик асбобларни ва пахта тампонларини стерилизациялаш.
4.Стом. кабинетнинг хужжатларини ҳар куни тўлдириш
А)А и Б шкафидаги дориларнинг ишлатилиши журнали
Б)Стерилизацияни текшириш журнали
В)Пассив ва актив иммунизациялаш журнали
5.Дориларни сақлаш муддатини назорат қилиш
6.Жиҳозларни сақланилишини назорат қилиш
7.Беморларни қабул қилишга кабинетни тайёрлаш
8. Санитаркани ишини инструкция бўйича назорат қилиш
Поликлиникада ҳар бир беморга касаллик тарихи очилади (форма №043/ У). Беморларнинг ойлик ҳисоботи №39-стом. форма бўйича тўлдирилади.
Регистратурада касаллик тарихи очилади (форма №043/У), унда регистратор касаллик тарихини номерини қўяди ва паспорт қисмини тўлдиради ( Ф.И.О., туғилган йили, адрес, иш жойи). Шифокор касаллик тарихида ташхисни, беморнинг шикоятларини, кечирган ва йўлдош касалликларини, касалликни ривожланиш тарихини, ташқи кўриниши объектив белгиларини ва оғиз бўшлиғи холатини ёзади. Тиш формуласи тўлдирилади: йўқ тишлар - «О», кариес- «С», пульпит- «Р», периодонтит- «Pt», пломба- «П», парадонтоз ва пародонтит – «А», тишлар қимирлаш даражаси - «I ,II,III», коронка - «К», сунъий тиш - «И» билан белгиланади. Касалнинг прикуси аниқланади ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати холати ёзилади.
Зарурият туғилганда беморга рентген қилинади ва унинг натижалари касаллик тарихига ёзилади. Алоҳида даволаш режаси белгиланади.
- Стерилизациянинг турлари:
Қ айнатиш, босим остида буғ, қуруқиссиқ ва совуқ турлари.
-Тулик металл асбобларни кайнатиш усули билан стерилизация килинади. Чукма хосил булищини камайтириш максадида стерилизаторга дистилланган сув ва ичимлик содаси солинади. Стериллаш давомийлиги кайнаб чиккандан бошлаб 30 минутдан кам булмаслиги керак.
-Парли ёки электрик автоклавларда буг билан босим остида боглов материалларини, кийимлар, пахта шариклар, турундалар стерилланади. Стерилланган материалларни 3 суткагача саклаш мумкин.
- Курук-бугли стерилизацияда металл асбоблар 40 минут давомида стерилланиб, бундан 25 минути асбобларни белгиланган температурагача киздириш учун, 15 минути зарарсизлантириш учун ажратилади
- Совук стерилизация усули билан кесувчи асбоблар ва стоматологик ойнани стерилланади.Асбобларни 2 соатга 96% ли спиртга солинади. Инструментларни учлик эритмада сакланади.
Учлик эритма таркиби:
Rp: Formalini 20,0
Ac.carbolici 50,0
Natriihydrocarbonatis 15,0
Aq. destillataead 1000 ml.D.S.: Стоматологик хона учун..
Совук стерилизация учун 1% хлорамин, 6% водород пероксид эритмаси, 3% формалин, 1% ли хлоргексидин, 10% димексид эритмасидан фойдаланиш мумкин.
Наконечникларни стериллашнинг энг маъкул усули – бу уларни вазелинда кайнатиш ва кейин центрифугалаш усулидир. Лекин бу стериллаш усули юз-жаг жаррохлигида кулланилади. Терапевтик стоматология хоналарида наконечникларни стериллаш учун пахта-марлели тампонни 1%ли хлорамин, 3% ли формальдегид ёки учлик эритмада намлаб наконечникнинг ташки кисмлари ва бор турадиган канални 2 маротаба артиш усулидан фойдаланилади. Хлорамин ва формальдегид билан совук стерилизация килинганда стерилизация давомийлиги 30 минут, учлик эритмадан фойдаланилганда 45 минут.

Download 183.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling