Таълим бериш технологияси (амалий машғулот)
Назорат саволлари ва жавоблари
Download 183.79 Kb.
|
1.Стоматологик бўлим, хона (терапевтик, жарроҳ, пародонтологик, физиотерапевтик )жиҳозланиши. Ҳамшира ва кичик ҳамшира мажбуриятлари. Ҳужжатлар. Стерилизация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Стоматологик кабинетнинг майдони.
- 3.Стоматологик кабинетнинг баландлиги.
- 4. Стоматологик кабинетнинг ёруғлиги.
- 5. Стоматологик кабинетнинг жиҳозланиши.
- 6. Шифокорнинг мажбуриятлари.
- бироқ юқоридаги ҳоалтатларнинг 85% тиш кариесининг оқибатлари эканлигини тасаввур қила оласизми
Назорат саволлари ва жавоблари.
1. Стоматологик бўлимда қандай кабинетлар мавжуд? - Стоматологик бўлим қуйидаги кабинетларни ўз ичига олади: терапевтик, жарроҳлик, ортопедик, пародонтологик, рентгенологик, навбатчи, физиотерапевтик 2. Стоматологик кабинетнинг майдони. - Мавжуд низомга кўра битта шифокорнинг стом.кабинети камида 14 кв. метр майдонни эгаллаши керак. Ҳар бир қўшимча креслога 7кв. метр ажратилади . Қўшимча унверсал қурилмали кресло учун майдон 10 кв .метр гача кенгайтирилади 3.Стоматологик кабинетнинг баландлиги. - Стом.кабинетнинг баландлиги 3 метрдан кам бўлмаслиги керак, чуқурлиги бир томонлама табиий ёруғликда 6 метрдан кўп бўлмаслиги керак. 4. Стоматологик кабинетнинг ёруғлиги. - Стоматологик кабинетда яхши табиий ёруғлик бўлиши керак, иложи бўлса шимолий тарафдан. Ёруғлик коэффициенти (деразанинг ойнали юзасининг пол юзасига нисбати) 1:4-1:5 бўлиши керак. Кабинетда умумий суний ва маҳаллий (стом. установкадаги рефлектор) ёруғлик бўлиши керак. 5. Стоматологик кабинетнинг жиҳозланиши. - стоматологик кабинетда шифокорга, ҳамширага ва санитаркага алоҳида жой бўлиши керак. Шифокорнинг иш жойи стоматологик установкани , креслони, дорилар учун столни ва айланма стулни ўз ичига олади. Ҳамширанинг иш жойи асбобларни саралаш столи, қуритиш шкафи, стерил стол ва айланма стулидан иборат. Санитаркани иш жойи – ишлатиладиган асбобларни саралаш столи ва асбобларни ювиш учун раковина. Кабинетда «А» шкаф захарли моддалар учун ва «Б» кучли таъсир этувчи дори моддалар (мишьяк паста ва кислота) учун шкаф бўлиши керак. Кабинет вентиляция билан таминланган бўлиши керак. 6. Шифокорнинг мажбуриятлари. - Шифокор даволашнинг кечиш жараёнига ва якунига жавобгар. Шу билан бирган хамшира фаолиятини назорат қилиб туриши керак. Оғриқлардан ҳоли, чиройимизга чирой қўшувчи соғлом тишлар, барчамизнинг ҳаётий мақсадимиздир! Бунинг учун тиш шифокори нима қилиши зарур? Хориждаги тиш шифокорлари амалиёти бўйича белгиланган тартибга кўра тиш шифокорларидан тишларни даволаш бўйича умумий амалиёт, яъни, тишни амалгама ва мураккаб пломба қилиш, ҳимоялаш воситалари, косметик даволаш, тишнинг ички юмшоқ ва илдизи каналларини даволаш, тишни қоплаш ва кашаклаш(тиргаклаш), ясама тиш қўйиш ва тиш имплантацияси каби тиш билан боғлиқ даволаш турлари ва усуллари билан таниш бўлишларини таъминлаш зарурлиги тавсия қилинади. Жумладан, улар кичик жарроҳлик йўли билан бажариладиган даволаш усуллари, тиш милки касалликларини даволаш, тамаки чекишни тўхтатиш ва таомланиш бўйича тавсиялар бера олиш ҳамда зарур ҳолларда қўшимча шошилинч даво чораларини қўллай олишлари зарур. Юқорида санаб ўтилган фаолият турлари тиш шифокорининг кундалик умумий иш тартиби ҳисобланади. Тиш кариеси деярли тишларни даволаш ёки даволатишга асосий сабаб бўлувчи кассалик тури сифатида ҳанузгача қайд этилмаган бўлсада, бироқ юқоридаги ҳоалтатларнинг 85% тиш кариесининг оқибатлари эканлигини тасаввур қила оласизми? Тиш даволаш қайта тикловчи даволаш турини назарда тутади. Тиш кариеси касаллигини кучайишини олдини олиш учун бир неча асрлардан буён металлар ёки қоришмали пломба ёки қоплама билан даволаш усули қўлланилган. 50 йиллар аввал касалликни олдини олиш концепцияси урф бўлган бўлса, ҳозирда қайта тиклаш даво тури иккиламчи профилактик чора сифатида тарифланмоқда. Чунки бу даволаш мураккаб бўлган тиш кариесини даволашда (яъни, тиклашда) тишларнинг келгусида емирилиши ва чиқишини олдини олиш мақсадида кўриладиган чора сифатида тушунтирилмоқда. Шунинг учун ҳам тишларни даволаш курси бир неча турдаги қайта тиклаш жараёнини ўз ичига олиши ҳайратга солувчи ҳолат эмас. Булар баъзилар учун ёқимсиз бўлган, яъни бирор бир шахснинг оғиз бўшлиғидаги ҳўл, силлиқ, кичик ва кўчувчи ҳолатида амалга ошириладиган жараёндир. Оғиз ичини қайта тиклаш иши оғиз бўшлиғи реаблитациясининг юқори сифатда бажарилишини белгиловчи бир қисм сифатида мураккаб жараён эканлиги ва бу курсни амалга ошириш учун кўп вақт сарфланиши ажабланарли ҳолат эмас. Шундай бўлсада, касалликни олдини олиш ёки назорат қилиш орқали қайта тиклаш жараёнини қисман камайтириш мумкин. Мазкур қўлланмада айнан шу – тиш кариеси касаллигини назорат қилиш масаласи ёритилган. Қўлланмага киритилган 7 бобда тиш кариеси ва унинг хусусиятлари ҳақида сўз юритилади. Кузатувлар ҳозирги кундаги илмий далилларга асосланади. Мазкур қўлланма кузатувлар натижасида беморларни қандай даволаш бўйича берилган тавсияларни тўғридан тўғри амалиётда даволаш жараёнида қўллаш мумкинлиги нуқтаи назаридан ҳам фойдаланиш учун жуда қулайдир. “Даволаш” деганда биз бутун жараённи, яъни қайта тиклаш муолажасини ўз ичига олган касалликни назорат қилиш, бироқ қайта тиклаш асосий назарда тутилган ҳаракат эмаслигини таъкидлаймиз. Юқоридагиларнинг барчаси “даволашда” касалликни назорат қилиш билан олдини олишни алоҳида ҳолат сифатида кўрсатмайди. Ўрганилган воқеалар кундалик иш жараёнидаги тажрибалар асосида тақдим этилган, бироқ таклиф ва тавсиялар ўтказилган клиник тажрибалар ва чуқур таҳлил этилган, аҳоли ўртасида олиб борилган клиник тадқиқотлар натижаси асосида ишлаб чиқилди. Бошқа сўз билан айтганда, тавсиялар кўп сонли аҳолининг таъсири самарасида йиғилган маълумотлар асосида ишлаб чиқилди. Аввало шуни таъкидлаш жойизки, оғиз бўшлиғи саломатлигида тиш кариеси билан боғлиқ касалликларни олдини олиш мухим эканлигини назарда тутмоқ зарур. Download 183.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling