Таълим бериш технологияси (амалий машғулот)


Download 183.79 Kb.
bet3/6
Sana21.09.2023
Hajmi183.79 Kb.
#1683814
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.Стоматологик бўлим, хона (терапевтик, жарроҳ, пародонтологик, физиотерапевтик )жиҳозланиши. Ҳамшира ва кичик ҳамшира мажбуриятлари. Ҳужжатлар. Стерилизация

Назарий қисм

Стоматологик бўлим қуйидаги кабинетларни ўз ичига олади: терапевтик, жарроҳлик, ортопедик, пародонтологик, рентгенологик, навбатчи, физиотерапевтик.


- Мавжуд низомга кўра битта шифокорнинг стом.кабинети камида 14 кв. метр майдонни эгаллаши керак. Ҳар бир қўшимча креслога 7кв. метр ажратилади . Қўшимча унверсал қурилмали кресло учун майдон 10 кв .метр гача кенгайтирилади.
- Стом.кабинетнинг баландлиги 3 метрдан кам бўлмаслиги керак, чуқурлиги бир томонлама табиий ёруғликда 6 метрдан кўп бўлмаслиги керак. Девори ва поллари силлиқ ва тешикларсиз бўлиши керак (амальгама ишлатилиши сабабли) , оч рангларда бўялиши керак.
- Стоматологик кабинетда яхши табиий ёруғлик бўлиши керак, иложи бўлса шимолий тарафдан. Ёруғлик коэффициенти (деразанинг ойнали юзасининг пол юзасига нисбати) 1:4-1:5 бўлиши керак.
Кабинетда умумий суний ва маҳаллий (стом. установкадаги рефлектор) ёруғлик бўлиши керак. Амальгама билан ишлаш амальгама қориладиган идиши бўлган махсус ҳаво тортувчи шкафда олиб борилиши керак.
-Стоматологик кабинет қуйидагича жиҳозланиши керак:
стоматологик кабинетда шифокорга, ҳамширага ва санитаркага алоҳида жой бўлиши керак. Шифокорнинг иш жойи стоматологик установкани , креслони, дорилар учун столни ва айланма стулни ўз ичига олади. Ҳамширанинг иш жойи асбобларни саралаш столи, қуритиш шкафи, стерил стол ва айланма стулидан иборат. Санитаркани иш жойи – ишлатиладиган асбобларни саралаш столи ва асбобларни ювиш учун раковина.
Кабинетда «А» шкаф захарли моддалар учун ва «Б» кучли таъсир этувчи дори моддалар (мишьяк паста ва кислота) учун шкаф бўлиши керак.
Кабинет вентиляция билан таминланган бўлиши керак.
-Шифокор даволашнинг кечиш жараёнига ва якунига жавобгар.


-Санитарканинг мажбуриятлари:
1.Иш куни бошланишидан олдин ва кун давомида 3-4 марта дезраствор ёрдамида нам тозалаш .
2.Ҳар бир касалдан кейин стаканларни ювиш ва туплагични тозалаш, дезраствор билан ишлов берган холда .
3.Инструкцияга мувофиқ асбобларни зарарлантириш ва стерилизацияга тайёрлаш.
4.Шифокор –стоматологнинг иш жойини тоза холда сақлаш.
5.Техник ва ёнғинга карши хавфсизликка риоя қилиш.
6.Кун охирида кабинетни дезраствор билан тозалаш.



Download 183.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling