- Муаммоли таълим нима? Қандай қилиб муаммоли вазият яратиш мумкин?
- Муаммоли дейилганда ўқув материалини ўқувчилар онгида илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммолари пайдо бўладиган қилиб ўрганиш тушунилади.
- Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятида мантиқий тўғри, илмий хулосаларни излаш ва ўзлаштиришга рағбатлантирадиган муаммоли вазиятлар вужудга келади.
- Ҳар қандай таълим ўқувчи учун муаммолидир.
- Ўқувчи онгида муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ўқувчининг фаол фикрлаш фаолияти ўқув материалини пухта ўзлаштириб олишлари ҳақида шарқ педагоглари қимматли фикрлар айтиб ўтганлар.
- Мутафаккир Абу Райҳон Беруний (937-1048) дидактик қарашларида ўқувчиларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш жараёнида, биринчидан, турли мавзуларда мулоҳазалар юритишни, ўқувчининг зерикмаслигини, зўриқмаслигини таъкидлаган.
Муаммоли вазиятда ўқувчи ва ўқитувчи: - ўқувчи учун билиш қийинчилигига эга, яъни ўрганилаётган муаммо устида фикр юритиш;
- ўқувчиларда билишга қизиқиш ўйғотиш;
- таҳлил жараёнида ўқувчиларнинг аввалги тажрибаси ва билимига суяниш.
- Таълим жараёнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ундан фойдаланиш усулларини яратиш, таълим тизимининг ҳар бир босқичида ўрганиладиган фанларга хосдир.
- Муаммоли вазият фаннинг мазмуни ўзига хос характер хусусиятлари, уни ўрганиш усулларини ҳисобга олган ҳолда яратилади.
- Индукция - лотинча сўздан олинган бўлиб, indicto – тўғрилаш, тартибга келтириш деган маънони англатади. Индукция айрим фикрлардан умумий хулосалар чиқаришда ва мантиқий тадқиқотларда қўлланиладиган муҳокама усулидир.
- Дедукция - лотинча deducto – хулоса чиқариш деган маънони англатади. Дастлаб формал мантиқда умумийликдан хусусийлик, айримлик томон муҳокама юритиш дедукция деб аталган.
Do'stlaringiz bilan baham: |