Таълимда назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари - Таълимда назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методларининг зарурати нимада ва унинг қандай турлари бор?
- 1. Оғзаки назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш.
- 2. Ёзма назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш.
- 3. Лаборатория - амалий назорат ва ўз-ўзини назорат.
- 4. Тест назорати.
Назоратнинг мақсади: - Ўқитиш тизимида назоратнинг зарурлиги шундан иборатки, бутун ўқув юртлари тизимига самарали ишлаётганлиги ҳақида ахборот олишга бўлган ижтимоий эҳтиёж ҳисобга олинади.
- Назорат мактабдаги ўқитиш жараёнига хос бўлган: таълимий, тарбиявий, ривожлантиришдек асосий вазифаларни бажаради.
Назоратни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: - I. Оғзаки назорат - якка ва гуруҳий сўраш йўли билан амалга оширилади. Алоҳида сўрашда ўқитувчи маълум вақт даврида ўқувчилар тушунча, қонун назария ҳолда далилларни қай даражада эгаллаганлик-ларини аниқлайди. Ўқувчилар билими она тили, математика, физика, кимё фанларида ёзма тарзда ҳам баҳоланади.
II. Ёзма ишлар турли давомийликка эга. - Айрим вақтда қисқа, айримда эса тўла дарс давомида ёзма ишлар ўтказилади. Ёзма назоратда баҳолар обектив бўлиши ва ўқувчиларнинг типик хатолари аниқланиб, келгусида уларнинг бартараф этилиши белгилаб олинади. Ўз-ўзини назорат қилиш-ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини муҳим элементидир. Назорат келгусидаги ишларга режа тузиш нималарга эътибор бериш кераклигини аниқлаб беради.
Таълим воситалари - Таълим мақсадини муваффаққиятли амалга ошириш йўлида таълим воситаларидан фойдалани-лади. Компютер, Мултимедиа, кодаскоп, фильмос-коп, логорифм линейкаси, циркул, аппарат турлари - шулар жумласига киради.
- Таълим методларини тўғри танлаш ва улардан ўринли фойдаланиш - таълим самарасини таъминлашга ёрдам беради. Таълим методи мавзунинг мақсадига қараб танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |