Таълим методлари ва воситалари


Download 270 Kb.
bet3/11
Sana24.12.2022
Hajmi270 Kb.
#1062763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Maruza taqdimoti

Ўқув маърузаси

  • Ўқув материалини оғзаки баён қилиш учун мулжалланган. Унинг ҳажми ҳикоядан катта бўлади. Ўқув маърузаси дарс ёки машғулотнинг барча қисмини эгаллаб олади.

Маъруза, асосан, юқори синфлар, коллеж, академик литцей ва олий ўқув юртларида қўлланилади. Маъруза ўтилаётган мавзунинг ҳақиқий илмий моҳиятини очиб бериш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва умумлаштириш йўли билан тўлиқ машғулот давомида билимларни изчиллик билан баён этишдир.

  • Маъруза, асосан, юқори синфлар, коллеж, академик литцей ва олий ўқув юртларида қўлланилади. Маъруза ўтилаётган мавзунинг ҳақиқий илмий моҳиятини очиб бериш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва умумлаштириш йўли билан тўлиқ машғулот давомида билимларни изчиллик билан баён этишдир.

Ўқув материалини оғзаки баён қилиш усули қуйидаги бир қатор дидактик қоида ва талабларга асосан қўлланилади:

  • Баён қилинаётган материаллар ғоявий жиҳатдан мазмунли, илмий ҳамда назарияни амалиёт билан боғлашга қаратилган бўлиши керак.
  • Баён қилинадиган материалларнинг тарбиявий аҳамиятини тўғри кўрсатиш орқали ўқувчига тарбиявий таъсир кўрсатиш.
  • Баён қилишда ўқитувчининг нутқи ягона манба ҳисобланади ва у ниҳоятда катта аҳамият касб этади.
  • Баён қилишда ўқитувчи ишлатадиган таърифлар, қоида ва қонунлар китоб матнидан фарқ қилиши, мазмунига мос бўлиши керак.

Қандай ҳолларда суҳбат усули қўлланилади? Уни қўллашда қандай қоидаларга амал қилиш лозим?

  • Суҳбат усули - савол-жавоб усули деб ҳам юритилади.
  • Ўқувчилар дарсга етарли даражада тайёр бўлса ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли саволларга жавобларни ўзлари ахтариб топадиган суҳбатлар мақсадга мувофиқдир. Бундай суҳбатлар эвристик изланиш, ахтариб топиш характерида бўлади.

Ўқитиш жараёнида ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади.

  • Ўқитиш жараёнида ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади.
  • Суҳбатлар, айниқса, ўқитишнинг тарбияловчилик характерида дунёқараш, этиқодни таркиб топтиришда қўл келади. Суҳбатлар бутун синф ҳамда ўқувчиларнинг айрим гуруҳлари билан ҳам ўтказилади.

Download 270 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling