Таълим методлари ва воситалари


Download 270 Kb.
bet2/11
Sana24.12.2022
Hajmi270 Kb.
#1062763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Maruza taqdimoti

Таълим методлари:

Таълим мазмунини ўзлаштиришда ўқувчиларининг билим савияси, ўзлаштириш қобилияти, таълим манбаи, дидактик вазифаларига қараб, қуйидаги методлар қўлланилади:

  • ўқитишнинг оғзаки методи;
  • ўқитишнинг амалий ишлар методи;
  • ўқитишнинг кўргазмали методи;
  • муаммоли эвристик моделлаштириш методи;
  • ўқитишнинг муаммоли изланиш ва репродуктив методи;
  • ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи;
  • ўқитишда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш методи;
  • ўқитишда назорат ва ўз-ўзининг назорат қилиш методи.

Методлар ўз навбатида гуруҳларга бўлинади:

  • Таълимнинг оғзаки методлари
  • Таълимнинг амалий методлари
  • Таълимнинг муаммоли методлари
  • Ўқув информациясини сўз орқали узатиш ва ахборотни эшитиш орқали қабул қилиш методларига нималар киради ва уларга қандай талаблар қўйилади?

Ўқитишнинг оғзаки методлари уч турга бўлинади

  • ўқитувчининг ҳикояси;
  • суҳбат;
  • маъруза турларга бўлинади.

Таълим мазмуни ўқувчига қисман таниш бўлса суҳбат усули қўлланилади. Оғзаки баён қилиш усулида ҳар иккала фаолиятнинг ўқитувчининг баён қилиши ва ўқувчиларнинг шу баён қилинган билимларини диққат билан тинглаб онгли ва мустаҳкам ўзлаштиришлари бирлигига амал қилади.

  • Таълим мазмуни ўқувчига қисман таниш бўлса суҳбат усули қўлланилади. Оғзаки баён қилиш усулида ҳар иккала фаолиятнинг ўқитувчининг баён қилиши ва ўқувчиларнинг шу баён қилинган билимларини диққат билан тинглаб онгли ва мустаҳкам ўзлаштиришлари бирлигига амал қилади.

Ҳикоя

  • Мактаб таълим тизимида энг кўп қўлланадиган усул бўлиб, у ҳамма синфларда барча фанларни ўқитишда, мактаб таълимининг ҳамма босқичларида қўлланилади.
  • Бошланғич синфларда бу анча қисқа ва аниқ бўлади, синфларнинг ўрта гуруҳига келиб ҳикоя анча катта-роқ ҳажмда ва давомли бўлади. Юқори синфларда ҳажми катта бўлади, маърузадаги каби бутун дарсни банд қилмайди.
  • Нутқ маданиятини ўстиришда. ҳикоянинг ўрни катта бўлади. Шу жиҳатдан ўқитишнинг оғзаки усуллари таълимда доимо энг кўп қўлланилади

Download 270 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling