Қандай ҳолда индуктив ва дедуктив усуллар қўлланилади? - Айниқса, дедуктив ўқитишга талаб ва эътибор кучайди. Бу усулда тафаккур қилиш катта самара беради. Индуктив ёки дедуктив усулларни қўл-лаш ўрганилаётган мавзу мазмунини очишнинг маълум мантиғини - хусусийдан умумийга ёки умумийдан хусусийга ўтишни танлашни англатади.
- Индуктив усуллар техник қурилмаларни ўрганишда ва амалий топшириқларни бажаришда кенг қўлланилади.
Дедуктив усулнинг аҳамияти нимада? - Дедуктив усул ўқув материалини тезроқ ўтишга ёрдам беради, тафаккурни бирмунча фаол ривожлантиради.
- Назарий материални ўрганишда анчагина умумий ҳолатлардан айрим оқибатларни аниқлашни талаб қилувчи масалаларни ечишда дедуктив усулни қўллаш, айниқса, фойдалидир.
Таълимда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш методлари - Таълимда рағбатлантириш ва танбеҳ беришнинг қандай турларидан фойдаланилади?
- 1. Таълимга қизиқишни рағбатлантириш методи.
- 2. Таълимга бурч ва масъулиятни рағбарлантириш методи.
Ўқув фаолиятини рағбатлантириш - Ўқув фаолиятини рағбатлантириш деб кишининг актив фаолиятига бўлган ташқи майлига айтилади. Шу сабабли, рағбатлантириш ўқитувчи фаолиятининг омили ҳисобланади.
- Рағбатлантириш кишининг ички майлига таъсир қилганда реал мақсад сари ундайдиган кучга айланади. Ўқишга қизиқишни рағбатлантириш турларидан бири-ўқишда маълум қийинчилик сезаётган ўқувчиларга муваффақиятли шароит яратишдир.
- Ўқишга доир танбеҳлар дарс пайтида, оғзаки танбеҳ бериш, баҳосини пасайтириб қўйиш, иш дафтарига ёзиш, хатоларни кўрсатиш каби усуллар билан амалга ошади.
- Мактабда ўқувчига тан жазоси бериш, ўзлаштирмагани учун ҳақорат қилиш, шахсига тегиш, ёмон иборалар билан сўкиш асло мумкин эмас!
- Рағбатлантириш ва танбеҳ бериш усуллари ўзига хос хусусиятларга эга. Рағбатлантириш: баҳо билан, имо-ишора билан, мукофот билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |