Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа
Педагогик бошқарув технологиясини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш
Download 225 Kb.
|
ТИМ-4-5.
Педагогик бошқарув технологиясини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш. Педагогик технология бу илмий техникавий тараққиёт меваси бўлиб «Педагогика», «Технология» фанлар уланишидан пайдо бўлади. Оммавий таълимнинг ривожланиши бу фаннинг пайдо бўлиши учун замин яратади. «Таълим тўғрисида» ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қонунлари асосида 12 йиллик мажбурий таълимга утилади. Таълим тизими олдига янги юксак вазифалар қуйилди. Бундай юксак вазифаларни бажариш учун методика педагогик технологиялар билан бойитилиши талаб этиляпди. Бугунги кунда педагогик технологияларга жуда катта талаб қуйилмокда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури юқори малакали кадрларни тайёрлашни талаб этаётган бир вақтда кафолатланган самарали натижани вужудга келтирувчи йўналиш жуда катта аҳамият касб этади. Фақат кафолатланган самарали натижага асосланган таълим тизимигина малакали кадрларни етказиш мумкин. Шуниниг учун ҳам педагогик технологияларни янада мукаммаллаштириш, янги технологияларни ишлаш талаб этилмокда. Айниқса тарбия борасида педагогик технологиялар кам ишланган. Баъзи технологияларда аниқлик етишмайди, бу эса натижани кафолатлашга халакит беради.
Одатда технология деганда ҳаракатларни бажариш усуллари ёки методлари мажмуи тушунилади. Педагогик бошқарув технологиясини яратиш ва такомиллаштириш жараёни самарали бошқарувнинг асосий муаммоларига қайтиш учун имконият яратади. Қабул қилинган бошқарув қарори муайян шароитлардагина педагогик жиҳатдан самарали бўлиши мумкин. Ҳар бир муайян ҳолда объект ҳам, педагогик бошқарув натижаси ҳам ўзгаради, шу боис ҳар сафар тегишли воситаларни қўллаш талаб этилади. Педагогик бошқарув технологиясининг методологик жиҳати қуйидаги босқичларни амалга оширишда ўз ифодасини топади: педагогик жараённи ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини таърифлаш; гипотезаларни тузиш ва асослаш; шартлар ва ҳолатларни далиллаш; пировард натижаларни асослаш; таълим тизимларининг ривожланиш тенденцияларини, таълим вазиятларидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш. Педагогик бошқарув технологияларини таълим тизимининг барча даражаларида амалга жорий этиш мазкур тизим ҳолатларини ҳар томонлама билиш ва ҳисобга олишни назарда тутади. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling