Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа
Раҳбарнинг саломатлиги ва иш қобилиятини таъминлаш технологиялари
Download 225 Kb.
|
ТИМ-4-5.
Раҳбарнинг саломатлиги ва иш қобилиятини таъминлаш технологиялари. Жисмоний ва руҳий соғломлик, касбда узоқ вақт ишлаш муаммоси бошқарув функцияси ва жамоа ишининг муваффақияти учун жавобгарлик юклатиладиган менежер фаолиятида улкан аҳамият касб этади. Саломатлик ва гигиеник турмуш тарзи ишбилармон одам учун муҳимдир, чунки фаолият кўп куч-ғайрат сарфлашни талаб этади ва руҳий зўриқиш ва толиқишлар билан боғлиқ.
Соғломлик ва иш қобилиятининг юқорилиги шахсий муваффақият ва жамоадаги обрў учун жуда муҳимдир. Инсон соғлиғи атиги 8-10% соғлиқни сақлаш даражасига, 20% - экологик шароитларга, яна 20% - ирсий омилларга ва 50% - инсоннинг ўз турмуш тарзига боғлиқ бўлади. Менежер ўз саломатлиги, руҳий ва жисмоний ҳолати ҳақида доимий ғамхўрлик қилиши лозим. Зеро бу самарали фаолият кафолатидир. Ошқозон касалликлари, сурункали бош оғриши, уйқусизлик, склероз, невроз менежерга хос бўлган “профессионал” касалликлардир. Менежернинг жисмоний ва руҳий саломатлигини таъминлаш вазифаларини ҳал қилишда инсоннинг ўз соғлиғига муносабати улкан аҳамият касб этади. Соғлом яшаш ва узоқ умр кўришга қатъий мўлжал олиш зарур. Инсон ўзининг руҳий саломатлигини ўзи бошқариши лозим. Бу ўз имкониятларига ишонч, ўз-ўзини билиш, ўз жисмоний ва руҳий имкониятларининг ҳақиқий даражасига баҳо бера олишни назарда тутади. Булар инсонга маиший ва касбий муаммолардан ўзини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Раҳбар иш вақтидан самарали фойдаланиши учун бaжapилиши керак бўлган ишлар мазмуни ва тартибини аниқ тасаввур этиши керак. Раҳбар ўз лавозим бўйича тенг келадиган шахсларга хизмат қилиши учун сарфланадиган вақтини ўз хохиши бўйича белгилай олмайди. Демак, шахсан ўзига ажратиладиган вақтни самарали фойдалана билиш раҳбар учун энг муҳим муаммолардан бирига айланади. Бу дегани раҳбар ўз ходимларига ажратиладиган вақтни иложи борича камайтиришга интилади. Агар раҳбар ўз ходимларига ажратиладиган вақтни имкон борича қисқартиришга интилса, иқтисод қилинган вақтни ўз раҳбари ва ташкилоти учун ажратишга ҳаракат қилади. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling