5.3. Халқаро сифат стандартлари замонавий бошқарув услубиётини қўллаш (исо-9001 сериясидаги халқаро сифат стандартлари). таълимда сифат менежменти тизими прициплари (СМТ)
Халқаро стандартизация нима ва у қандай фаолиятларни бажаради?
Сифатни замонавий бошқаришдаги асосий хужжат бу стандартлаштиришдир. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) таърифига кўра стандартлаштириш шундай жараёнки, маълум соҳада тартиблаштириш мақсадида қоида ва талабларни ўрнатиш, умумий максимал иқтисодга эришишда хавфсизлик ва функционал шартларга риоя қилишдир. Стандартлаштириш қуйидаги функцияларни бажаради:
Турли мамлакатларда инсонлар томонидан яратиладиган объектларни тартиблаштириш (маҳсулот, ҳизматлар, ишлар, жараёнлар);
Тартиблаштирилган объектларга қуйиладиган талабларни норматив хужжатларда тасдиқлаш;
Бу норматив хужжатларни қўддаш қоидаларини ўрнатиш.
Халқаро стандартлаштиришни аҳамияти нимадан иборат.
Халқаро стандартлаштириш:
Мураккаб маҳсулотлар элементларини ўзаро алмаштиришни таъминлайди;
Турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган бир хил маҳсулотлар сифатини бир-бирига яқинлаштиради;
Илмий техникавий ахборотларнинг ўзаро алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади;
Халқаро савдога таъсир этади;
Халқаро ташкилотлар иштирокчилари илмий техникавий тараққиётининг тезлаштиради.
Халқаро стандартлаштиришнинг тамойиллари қандай?
Улар қуйидагилар:
Стандартлаштиришнинг комплекслилиги.
Комплекслилик тамойили-тегишли талабларга жавоб берадиган маҳсулот сифатини белгиловчи омилларни тизимлаштириш ва оптималлашган ҳолда бир-бирига боғлаш асосида норматив ҳужжатларни ўрнатиш тасдиқлаш ва қўллаш.
Стандартлаштиришнинг илгарилаб ривожланиши. Бу тамойил маҳсулот сифатига бўлган талабларнинг вақт ўтиши билан ўзгариши, маҳсулотни такомиллаштириш билан боғлиқ. Замонавий техника воситаларини ишлаб чиқилиши, масофавий бошқариш, инновацион технологиялар янги объектларни пайдо бўлиши, янги стандартларнинг қабул қилинишини тақозо қилади.
Тавсифлаш (классификация).
Тавсифлаш тамойили стандартланувчи объектнинг тавсифлаш белгиларини ажратишни ва занжирлашни назарда тутади.
Умумий ва хусусий тавсифлаш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |