Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа
Инновацион менежментда раҳбарлик услуби ва усуллари
Download 225 Kb.
|
ТИМ-4-5.
5.2.Инновацион менежментда раҳбарлик услуби ва усуллари
Раҳбарлик услуби (стил) раҳбарларнинг ўз бўйсунувчиларига таъсир этиш йўллари ва усулларининг тизимидир. Бу ташкилотнинг самарали ишлаш омили ва жамоани потенциал имкониятларининг тўлиқ реализация қилиш учун имконият яратишдир. Кўпгина тадқиқотчилар қуйидаги раҳбар усулларини таклиф этганлар: Директив бошқариш услуби раҳбарликнинг юқори даражада марказлаштирилганлиги, ягона бошқаришнинг доминантлиги билан характерланади. Раҳбар барчадан якка, унга хисобот беришга жалб этади. Якка ўзи қарор қабул қилади ва унинг ўзи бекор этади. Жамоа фикри билан келишмасдан, ўзи жамоат учун қарор қабул қилади. Асосий бошқариш усуллари бу буйруқларни чиқариш, хайфсанд эълон қилиш, огоҳлантириш, жазо бериш, турли имтиёзлардан чеклаш ҳисобланади. Назорат жуда қаттиқ, ходимларнинг ташаббусларини қўллаб қувватламайди. Бундай бошқарув услуби жамоадаги ижтимоий психологик мухитни бузади, салбий таъсир кўрсатади. Жамоада бирликда ташкилот учун жон куйдириш хисси йўқолади. Демократик бошқарув услубининг хусусияти шундан иборатки, раҳбарлар, ўрта ва қуйи бўғинлари раҳбарлари ўртасида ваколатнинг ташаббускорлик ва мажбуриятларнинг ўзаро тақсимланади. Ишлаб чиқариш масалари бўйича муҳим савол, муаммоларнинг раҳбар жамоа билан биргаликда муҳокама килиб, колегиал ҳолда қарор қабул қилади, мунтазам равишда жамоа аъзоларини янги маълумотларни, ахборотларни корхонага тегишли қарорлари билан таништириб боради. Бўйсунувчилари билан муносабатлари жуда илиқ, ташаббусларни қўллаш, рағбатлантириш, лавозимини яхшилаш, сифатли, тезкор иш учун кўтариш каби усуллар. Бу эса бошқарув услубининг ижобий жиҳатидир. Либерал бошқарув услуби бу жамоа бошқарувида раҳбарнинг фаоллиги йўқлиги билан характерланади. Бундай раҳбар “оқим бўйича сузади” ёки юқоридан тушадиган фармойиш, буйруқларни кутади, ташаббусдан узоқ юради. Таваккал қилишдан қочади, ўзини “панада олиб юриш”ни авфзал кўради. Назоратни хал қилишда ўзини четга олади, ўзининг шахсий жавобгарлиги камайтиришга интилади. Кўпинча, ишларини ўз холига ташлаб қўяди, назоратни жуда кам ўтказади. Бундай раҳбарлик услуби ижодий ташкилот, муассасаларга кўпроқ хос бўлиши мумкин, чунки хар қандай ходим бундай жамоада индивидуал ижодий салоҳиятини, қобилиятини намойиш қилишга мустақил равишда интилади. Раҳбарлик амалиёти шуни кўрсатдики, замонавий бошқарув жараёнида самарали бошварувни амалга оширишда, ҳар бир бошқарув услубини ижобий жиҳатларини қўллаш мумкин. Бошқарув усули. Бу бошқарув объектига қўйилган мақсадларга эришиш учун қўлланадиган усул ва таъсир этиш йўлларидар. Менежмент усулларини кўплиги ва турли ёндашувлар мавжудлиги аниқ бошқаркв масаларининг ҳал қилишда қайси усулларни қўллашни танлашда қийинчилик туғдиради. Бошқарув усулларининг кўпайиб бораётганлиги, унинг тартиблаштиришнинг маълум мезонларига кўра тавсифлашни тақозо этади. Бошқарув усулларига таъриф бериш билан биргаликда уларнинг йўналишлари, мазмуни ва ташкилий шаклини очиб бериш зарур. Ташкилий маъмурий бошқарув усуллари бу усулни қўллашнинг объектив асоси бўлиб ташкилий муносабатлар ҳисобланади. У бошқарув механизмининг ташкилий қисмларининг биридир. Ташкилий муносабатларни шаклантириш орқали бошқарувнинг асосий функцияси ташкил қилиш амалга оширилади. Ташкилий маъмурий вазифа бу- бўйсунувчанликнинг вазифалари, харакатларини мувофиқлаштиришдан иборатдир. Бошқарув стратегиясига ташкилий таъсир этиш, асосан регламентлаш, нормалаш, ташкилий услубий инструкциялаш ва лойиҳалаш орқали амалга оширилади. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари марказий ўринни эгаллайди. Таълим тизими фаолиятини мувафаққиятли ташкил этиш, иқтисодий таянч омилларини тўғри қўллаш жуда муҳимдир. Бошқарув объектига таъсир этишда асосий мақсад иқтисодий қизиқтиришларни аниқлаш зарур. Ижтимоий психологик усуллар. Менежмент тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳар қандай ОТМ фаолиятининг самараси жуда кўп психологик омилларга боғлиқ. Ижтимоий кузатувлар натижаларига кўра раҳбарлик фаолиятининг муваффақияти 15% га унинг касбий билимларига боғлиқ бўлса, 85% и одамлар билан ишлаш қобилиятига боғлиқ экан. Ҳар бир ишчи ходимнинг хатти-харакати, қобилиятини ташаббускорлик каби жиҳатларини билган ҳолда уни жамоа фаолиятининг турли йўналишларида тўғри иш тақсимлаш муҳимдир. Катта бир жамоанинг турли гуруҳларидаги психологик муҳити ўзига ҳос бўлади. Япон социологлари таъкидлашича, ишчи ходимларнинг кайфиятидан, жамоадаги психологик муҳитдан меҳнат унумдорлиги 1,5 маротаба ўсиши ва аксинча бу кўрсаткичлар салбий бўлса бир неча баробар иш самараси тушиб кетади. Ўз-ўзини бошқариш. Ўз-ўзини бошқариш бошқарувдаги демократизацияни кўрсатади, ишчи ходимларнинг бошқарув жараёнларидаги иштироки, қарор қабул қилишдаги иштирок этиши, тақсимот фаолиятига таъсир эта олиши ижобий самаранинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Раҳбар ўз ҳодимларига ташаббусларининг амалга оширишига йўл бериши, қўллаши жамоада ривожланишга, такомиллашувга, самарани юқори бўлишига, истиқболда рақобатбардошликка эришишга олиб келади. Тўлиқ ўз-ўзини бошқарувчи тизим бўлиб, ўзидан юқорида бирор бир бошқарув органи бўлмаган ташкилот ҳисобланади. Бунга мисол бўлиб, хусусий фирмани олиш мумкин. Мураккаб иерархик структурада қисман ўз-ўзини бошқарувчи звенолар , тизими ости таркибий қисмлар бўлиши мумкин. Масалан, олий таълим тизимида ректордан сўнг тўрт йўналишдаги проректорлар мустақил бошқарув масалаларини, тегишли функциялар бажарадилар, қарор қабул қиладилар. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling