Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа
Бошқарув таълим жараёнининг ривожланиш омили сифатида
Download 225 Kb.
|
ТИМ-4-5.
Бошқарув таълим жараёнининг ривожланиш омили сифатида. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа хил фаолиятни, шу жумладан таълим соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш шароитлари ўзгаришига олиб келди. Чунончи, иқтисодий ислоҳотлар мазмуни кенгайди, ривожланиш йўналишларини белгилашда инсон бош омилга айланди.
Жаҳон амалиётида таълим жараёнининг ривожланишига кўмаклашувчи ва таълим муассасаси сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилишига ёрдам берувчи бошқарувни амалга ошириш масаласи кун тартибига қўйилган. Янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда педагогик жараён, таълим олувчи, ўқитувчининг касбий ва шахсий фазилатлари ва бошқарув фаолияти мазмунининг ривожланишини таъминловчи бошқарув зарур. “Бошқарув” тушунчаси одатда тизимни бир ҳолатдан янада сифатлироқ бошқа ҳолатга ўтказиш, яъни муттасил ривожланиш сифатида тавсифланади. Таълим соҳасида норматив ҳужжатларда ўз аксини топган муайян сиёсатсиз ривожланишга эришиш мумкин эмас. Ривожлантирувчи бошқарув замирида субъект-субъект муносабатлари ётади. Илмий-педагогик адабиётларда бошқарувнинг мазкур усули “педагогик бошқарув” деб аталади. Мазкур атама Ю.В.Васильев томонидан илмий муомалага киритилган. Педагогик бошқарувни баъзан демократик бошқарув деб атайдилар. Бунда демократия омилини ходимларга эътибор сифатида тушунадилар. Айрим илмий асарларда партисипатив бошқарувни ўзлаштириш зарурлиги исботланади. Бу бошқарувнинг коллектив усулларини назарда тутади. Баъзи бир асарларда “инновацион бошқарув” атамаси қўлланилади. И.К.Шалаев “мотивацион бошқарув” атамасини таклиф қилади. Бунда у раҳбар жамоа аъзоларига буйруқлар ва санкциялар воситасида эмас, балки фаолият андозаси саналган меъёр воситасида изчил таъсир кўрсатишини тушунади. Педагогик ҳодисалар ва жараёнларни бошқариш педагогиялаштирилиши лозим, чунки бу ерда гап “инсон – инсон” муносабатлари ҳақида боради. Таълим муассасасини педагогик тизим сифатида бошқариш борасидаги касбий фаолиятнинг мазмуни шу билан белгиланадики, уни раҳбар ва унинг ўринбосарларигина эмас, балки ҳар бир педагог ва ўқувчилар педагогик жараён субъектлари сифатида амалга оширадилар. Педагогик бошқарув натижага қараб мўлжал олиш билангина кифояланмайди, у педагогик ҳодисага жараён сифатида ёндашади. Бошқарув – янги ғоялар учун очиқ фаолият. У ўз моҳиятига кўра инновациондир. Ҳар бир раҳбар ёки педагог педагогик бошқарув санъатида муттасил такомиллашуви мумкин. Ҳеч кимни самарали раҳбар бўлишга ўргатиш мумкин эмас. Бунинг учун таълим олувчининг шахсий иштироки, унинг жиддий назарий ишга тайёрлиги талаб этилади. Вазифаларнинг кўплиги ва мураккаблиги ўз вақтида сифатли қарорлар қабул қилиш учун менежерларнинг жавобгарлигини кучайтиради. Мамлакат олдида турган ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш вазифаси инсон омили муаммоларига алоҳида эътибор бериш заруриятини белгилайди. “Инсон омили” – кенг, комплекс, умумий тушунча. Унга турли фанлар – бошқарув, иқтисод, психология, демография ва ҳоказолар нуқтаи назаридан ёндашиш ўринли бўлади. Ҳозирги даврда инсон омили соҳасида жиддий ўзгаришлар юз берди ва юз бермоқда. Чунончи, одамларнинг маълумот, маданият ва касбий даражаси, уларнинг ҳуқуқий ва шахсий онги, хабардорлик даражаси ўсди, ҳаётнинг моддий шароитлари ўзгарди, бошқарувда демократик асослар янада чуқурлашди. Раҳбар ўз амалий фаолиятида бу омилларнинг ҳар бирини ҳисобга олиши лозим. Раҳбарнинг замонавий фикрлаши нуқтаи назаридан энг муҳими ҳар томонлама ўйлаш ва ҳаракат қилишдир. Хусусий бошқарув тизими зарур. Шу маънода амалий педагогларнинг ўз бошқарув технологиясини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш борасидаги иши айниқса муҳим аҳамият касб этади. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling