Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 225 Kb.
bet7/12
Sana25.12.2022
Hajmi225 Kb.
#1065677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ТИМ-4-5.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон, 225-модда.


2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 11-12-сон, 295-модда.
3. Махкамова М.А. Инновацион менежмент. Ўқув қўлланма. – Т: Фан ва технология, 2013.
4. Махкамова М.А. Инновацион менежмент асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДТУ, 2009.
5. Фатхутдинов Р.А. Инновационный менеджмент: Учебник для вузов. 5-е изд. — СПб.: Питер, 2005.
6. Эргашходжаева Ш.Ж. Инновацион маркетинг. Ўқув қўлланма. ТДИУ, Иқтисодиёт, 2014, 177-б.


5-мавзу. Олий таълим имиджи хусусиятлари ва унинг рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион таълим тизимига таъсири
Режа

    1. Олий таълим муассасасининг имиджи хусусиятлари

    2. Инновацион менежментда раҳбарлик услуби ва усуллари

    3. . Халқаро сифат стандартлари замонавий бошқарув услубиётини қўллаш (ИСО-9001 сериясидаги халқаро сифат стандартлари). таълимда сифат менежменти тизими прициплари (СМТ)

Таълим муасасаси имиджи шаклланиши ва унинг самарали бошқарилиши, муассасага таълим хизмати бозорида ўзини маълум позициясини, ўрнини эгаллашга ёрдам беради. Барқарор ва албатта ижобий имидж (обрў) таълим хизматини танловчиларга асосий омил бўлиб ҳисобланади. Рақобатчилар ўртасида айнан шу таълим муассасини танлашга ундайди. Ҳар қандай абитуриент қайси олий таълим муасасага киришни жуда кўп ўйлайди, нафақат ўзи, балки ота-онаси билан бу масалани мухокама қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир иш берувчининг кадрларга бўлган талаби ўсиб бормоқда. Шундай экан, олий таълим, олий таълим муассасасининг битиргандан сўнг иш билан таъминланиши жуда катта муаммо бўлиб, меҳнат бозорида чуқур билим олган, профессионал (касбий) малакаларга эга бўлган кадргина иш берувчини жалб қилади.
ОТМ имиджи таълим хизмати бозорида унинг рақобатбардош бўлишини, ўз рақобат позициясини мустахкамланишига олиб келади. ОТМ мақсади ˗ замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера олувчи олий маълумотли мутахассисларнинг жойлашдан иборат. Ўзи танлаган мутахассислиги бўйича мукаммал билимларга касбий кўникмаларга эга бўлган, шу билан бирга илмий˗техникавий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, аҳлоқий сифатларни ўзига сингдирган, Республика тараққиётига ўз хиссасини қўша оладиган кадрларга талаб бугунги кун эҳтиёжидир.
ОТМ имиджи замонавий “имиджиология”да турли маънога, тушунчага эга. У ташқи ва ички аудитория тасаввуридан шаклланди, шунинг учун ОТМнинг ички ва ташқи имиджи фарқланади. ОТМнинг ички имиджи дегенда ˗ ички омиллар яъни ходимлар, проффессор ўқитувчилар таркиби, талабаларнинг улар ҳақидаги фикри тушунилади. Бу омиллар ОТМнинг нафақат рақобатбардошлилигини белгилайди, балки турли ташқи аудиториялар учун имидж ҳақида ахборот ташувчилар бўлиб ҳисобланади. Мазкур ОТМда таълим олаётган талаба, муассасанинг барча жиҳатларини ташқарига олиб чиқувчи ахборот ташувчисидир. Кучли ўқитувчилар, салохиятсиз, педагогик маҳоратга эга бўлмаган саёз билим эга бўлган баъзи ўқитувчилар ҳақида, талабалар беихтиёр ўз дўстлари ва мулоқот аудиторияларда ўртоқлашадилар. Бундай ахборот албатта ОТМ обрўси, имиджига путур етказади.

ОТМ имиджи

ОТМнинг ташқи имиджи қуйидагича шаклланди.
1. Таниқлилиги;
2. Таълим хизмати сифати;
3. Ахборотнинг очиқлилиги;
4. Ижтимоий имидж.
Бу кўрсаткичлар ташқи имиджни шакллантиришда мухим хисобланади. Таълим хизмати бозорида ҳар қандай таълим муассасаси ўзининг ижобий имиджининг (обрўси)ни шакллантиришга ҳаракат қилади ва бунинг асосий мақсадларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ижобий имидж ОТМнинг таълим хизмати бозорида рақобатбардошлилигини оширади, мустахкамлайди. У абутерентларни, профессор˗ўқитувчиларни ўзига жалб қилади, таълим хизмати сифати даражаси ошади, натижада битирувчиларнинг ҳам малака билим даражаси юқори бўлади.
ОТМ имиджиниг асосий компоненти бўлиб таълим хизматлари, унинг сифати, муассасанинг ички имиджи, раҳбарият имиджи, ходимлар ва профессор˗ўқитувчилар имиджи ҳисобланади. Бундан ташқари асосий тавсифлардан бири бу кўриб билим, ижтимоий ва ОТМниг бизнес имиджи хисобланади.
Шундай хулоса қилиш мумкинки ОТМ имиджи, бошқа ташкилот, муассасаларга қараганда барқарор хусусиятга эга, асосан имидж бевосита ўқитувчилар билан мулоқотда шаклланади. Шунинг ҳар бир профессор ўқитувчи ОТМнинг “юзи” ҳисобланади.
ОТМнинг имиджи шаклланишининг асосий механизми ўқитиш сифати ва таълим хизматлари сифати хисобланади. Истеъмолчига (таълим олувчига) кўрсатилган сифатли таълим ҳизматигина унинг ижобий имиджини шакллантиради, лекин бунинг ўзи етарли эмас. ОТМни самарали бошқариш ва ижобий имиджини шакллантириш таълим хизмати бозорида рақобатбардош позицияни эгаллаш мухим омилдир.



Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling