Ҳозирги вақтда ўқитувчилик касби.Физика фани ўқитувчисига қўйиладиган талаблар. Ўқитувчи (педагог) педагогик, психологик ва мутахассислик йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий фазилатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс саналади. - Ўқитувчи (педагог) педагогик, психологик ва мутахассислик йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий фазилатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс саналади.
- Ўзбекистон Республикасида ўқитувчи кадрларнинг маънавий қиёфаси, ақлий салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилган. Чунончи, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни қайд этади: «Тарбиячи – устоз бўлиш учун, бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб етиштириш учун, энг аввало, тарбиячининг ана шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак».
- мулоҳазакорлик, босиқлик, аналитика
- Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
- Педагог ходимларни олий ўқув юртларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.
- Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди. (Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 5-моддаси 3-банди)
- Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи
-
- Ҳозирги ўқитувчи-бакалавр қиёфасида қуйидаги фазилатлар намоён бўла олиши керак:
- Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли маълумотларни бера олиши лозим.
- Замонавий ўқитувчининг илм-фан, техника ва технология янгиликлари ва ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади.
- Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга бўлиши, ўз устида тинимсиз изланиши лозим.
- Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта билиш, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият ташкил этиши керак.
- Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва воситалардан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлмоғи лозим.
- Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши шарт.
- Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳорат, чунончи, коммуникативлик лаёқати, педагогик техника (нутқ, юз, қўл-оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, пантомимика, жест) қоидалари чуқур ўзлаштириб олишга эришишлари лозим.
- Ўқитувчи нутқ маданиятига эга бўлиши зарур. фақат абадий тилда ифода этилиши); жаргон (муайян касб ёки соҳа мутахассисликларига хос сўзлар); варваризм (муайян миллат тилида баён этилаётган нутқда ўзга миллатларга хос сўзларни ноўрин қўлланилиши); вульгаризм (ҳақорат қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар) ҳамда концеляризм (ўрни бўлмаган вазиятларда расмий сўзлардан фойдаланиш) сўзлардан ҳоли бўлиши, ўқитувчининг нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак;
- ж) нутқнинг бойлиги (ҳикматли сўзлар, ибора ва мақоллар, маталлар ҳамда кўчирма гаплардан ўринли ва самарали фойдалана олиш).
- Ўқитувчи кийиниш маданияти (содда, озода, бежирим кийиниши), таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг диққатини тез жалб этувчи турли хил безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан фойдаланмаслиги, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто, соч ранги ва турмагига мувофиқ равишда кийинишни ўзлаштиришга эришиши.
- Ўқитувчи шахсий ҳаётда пок, атрофдагиларга ўрнак бўла олиши лозим.
Ўз даврларида Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Ян Амос Коменский, Лев Толстой, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний ва бошқалар ўз асарларида ўқитувчилик касби, унинг машаққатлари, шунингдек, ўқитувчи шахсида акс этиши зарур бўлган сифатлар хусусидаги қарашларни ёритиш орқали ўзлари ҳам педагогик маданиятга эга эканликларини намоён этганлар. Бинобарин, педагогик жараённинг моҳиятини англамаган, болага нисбатан чуқур ҳурматда бўлмаган шахс таълим-тарбия самарадорлиги ва инсон камолотини таъминловчи фикрга эга бўлмайди. Уларнинг педагогик маданиятлари негизини болани тушуна олиш, унга инсбатан инсонпарвар муносабатда бўлиш, вазиятни тўғри баҳолаш, юзага келиш эҳтимоли бўлган зиддиятларни ўз вақтида бартараф этиш, педагогик фаолиятнинг ҳақлиги, жамият тараққиёти ҳамда педагогик жараёнда ўқувчилар онгига сингдирилаётган эзгу ғояларнинг ҳаёт мавжудлигини таъминлашда қудратли омил (восита) эканлигига ишонч кабилар ташкил этади. - Ўз даврларида Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Ян Амос Коменский, Лев Толстой, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний ва бошқалар ўз асарларида ўқитувчилик касби, унинг машаққатлари, шунингдек, ўқитувчи шахсида акс этиши зарур бўлган сифатлар хусусидаги қарашларни ёритиш орқали ўзлари ҳам педагогик маданиятга эга эканликларини намоён этганлар. Бинобарин, педагогик жараённинг моҳиятини англамаган, болага нисбатан чуқур ҳурматда бўлмаган шахс таълим-тарбия самарадорлиги ва инсон камолотини таъминловчи фикрга эга бўлмайди. Уларнинг педагогик маданиятлари негизини болани тушуна олиш, унга инсбатан инсонпарвар муносабатда бўлиш, вазиятни тўғри баҳолаш, юзага келиш эҳтимоли бўлган зиддиятларни ўз вақтида бартараф этиш, педагогик фаолиятнинг ҳақлиги, жамият тараққиёти ҳамда педагогик жараёнда ўқувчилар онгига сингдирилаётган эзгу ғояларнинг ҳаёт мавжудлигини таъминлашда қудратли омил (восита) эканлигига ишонч кабилар ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |