Таълим услублари ҳАҚида тушунча


Download 72.5 Kb.
bet1/4
Sana23.01.2023
Hajmi72.5 Kb.
#1111409
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўқитиш методлари


www.arxiv.uz

РЕЖА:
1.Таълим услублари ҳақида тушунча.


2.Таълим ўқитиш усуллари ва йуллари.
3.Дарслик ва китоблар билан ишлаш.
4.Техник воситалардан фойдаланишнинг педагогик асослари.


ТАЪЛИМ УСЛУБЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Таълим жараёнида ўқувчилар муайян билимлар,кўникма ва малакаларни эгаллайдилар,ўқув материалининг битта мазмунини ўзи таълимнинг турли воситалари ёрдамида,турли усуллари билан ўзлаштирилиши мумкин. Шу сабабли ўқитувчи олдида муваффақиятлирок ва самаралирок.ўқитиш ва ўқишга ёрдам берадиган йулларни танлаш масъулияти туради.Таълимни билим бериш ва ривожлантириш вазифаларининг амалга оширилиши методни танлашга боғлиқ.Материални билим олишнинг назарий ёки амалий фаолиятидаги муайян формаларидагина\м сухбат ёки амалий ишларнинг бажариш формасида,ёхуд бевосита кузатишлар ва шу сингариформада ўзлаштириш мумкин.Материал мазмунини ўзлаштиришнинг манашу формаси таълим услуби ҳисобланади.
Таълим методининг икки жиҳати: Биринчи жиҳати-бевосита кузатиладиган ташқи томони. Иккинчи жиҳати-кузатиш ва тахлил қилиш учун кийин бўлган ички томони бўлади.
Таълим услублари ўқитишнинг умумий ва аниқ мақсадларига боғлиқ.
Ўқув вазифаси қанчалик конкрет бўлса,ўқитиш методининг белгилари шунча кўп бўлади. Шу сабабли ўқитувчи методларнингумумий белгиларинигина эмас, балки аниқ мавзу ўрганиш вақтида вужудга келадиган қўшимча белгиларни ҳам билиши лозим. Таълим методининг умумий ва аниқ белгилари ўртасидаги ўзаро алоқа таълимининг турли шароитларида унинг махсулдорлигини таъминлайди. Таълим методлари ўқитишнинг умумий ва аниқ мақсадларига боғлиқ. Таълим методлари мактаб таълимининг мазмунига боғлиқ.
Таълим методларини ўзаро алоқаси гармоник камолот барча то-
монларининг ўзаро алоқаси ва бирлигини таъминлайди. Таълим услублари кўп жиҳатдан ўқувчиларнинг психологик ва ёш хусусиятларига боғлиқ.
МАСАЛАН:-бошланғич синфларда айниқса 1-синфда,таълим методларини танлаш ўқувчининг хиссий тажрибаси асосида тафаккурнинг абстракт формаларини ривожлантириш имкониятлари билан белгиланади.
Таълим методлари ўқувчилар организмининг анатомик-физиологик
Хусусиятларига боғлиқ бўлиб,уларнинг шу кобилиятларини,чарчашни организмнинг нерв томир, суяк мушак,жинсий системалари хусусиятини ҳисобга олади.
Таълим методларини танлаш мактабнинг моддий техника таминотига ҳам боғлиқ. Ўқитувчи таълим методини танлар экан,мактабда мавжуд бўлган техника воситалари ва улардан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олади.
Таълим усуллари-ўқитувчи ёки ўқувчиларнинг алоҳида операциялаори,ақлий ёки амалий ҳаракатлари бўлиб муайян метод такдим этадиган материални ўзлаштириш формасини тулдиради.
Масалан:-Ўқитувчи ёдлашни муайян мнемоник усулларини ,кўникма ва малакаларини шакллантиришда уз аҳамиятини йукотади.


2.ТАЪЛИМДА ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИ ВА ЙУЛЛАРИ


-Ўқитиш усулларини қуйидагича таксимлаш мумкин.
-Тафаккур, диққат, хотира6тасаввурнинг айрим операцияларини шакллантириш ва фаоллаштириш усуллари.
-Ўқувчиларнинг тафаккур фаолиятида прблематик ,изланишни талаб қиладиган вазифаларни вужудга келтирадиган усуллар.
-Ўқувчиларни ўқув материалини ўрганиш билан боғлиқ кечинмалари,хис-туйгуларини фаоллаштирувчи усуллари.
-Ўқувчиларни назорат қилиш ,уз-ўзини назорат қилиш, ўзини-ўзи ўргатиш усуллари.
-Ўқув жараёнида ўқувчиларнинг коллектив ва шахсий ўзаро муносабатларини бошқариш усуллари.
Ўқитиш муайян ташкилий формалари амалга оширадиган,биз уларни дарс утиш, экскурсия, амалий лабаратория машғулотлари, семинар, лекция, ишлаб чиқариш ва педагогик практика, уй иши ва бошқалар тарзида тушунамиз.
Группа усулида ва индивидуал тарзда ўқитиш тарихан таркиб топган ва ривожланмокда.Индивидуал тарзда ўқитиш деганда ўқитувчи ёки мураббий хар бир ўқувчини унинг ўқув материалини ўзлаштиришда шахсий суръатига ва қобилиятига қараб алоҳида ўқитиш тушунилади.Индивидуал тарзда ўқитиш ўқувчи шахсининг хусусиятини ва унинг билиш хусусиятларини чуқуррок ўрганишга ёрдам беради.
Группа усулида ўқитиш ўқитувчининг ўқувчилар группаси билан иш олиб боришини таказо қилади. Аввалдан энг аввало вақт,яъни ўқитиш ишининг унимдорлиги масаласидадир. Бир ўқитувчи айни бир вақтнинг ўзида бир эмас балки ўқувчиларнинг бутун бир группасини ўқитади.
Мактабда ўқув машғулотларини ташкил этишни дарстан ташқари бошқа формалари ҳам мавжуд: амалий ва лабараториря машғулотлари, мустақил уй иши, экскурсиялар, ўқув устахоналар ва цехларда ишлаш кабилар.
Машғулотларни бундай турлари синф дарс системасини тулдиради ва такомиллаштиради. Сунги йилларда олимлар томонидан нашр қилинган педагогик адабиётларда дидактик принциплар турлича группалаштирилмокда.

Download 72.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling