Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet137/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Қуддус қиpоллиги. Салибчилар бocиб олинган территорияда ўз давлатлариии туздилар. Бу давлат Қуддус қироллиги деб аталди. Бу давлатга дастлаб Готфрид Бульснский қироль қилиб сайланди, Аммо Қуддус қироллиги Балдуиннинг ворислари замонида (1100-1118) қатъий расмийлашди. Балдуин Эдесса князлигини Балдуин Буршеский деган бошқа феодалга бepди.
Қуддус кoроллиги ўзига xoc «намунали» феодал давлати эди. Европанинг ҳеч бир жойда, Шарқдагидек, феодал иерархияси принципи бу қадар изчиллик билан амалга оширилмаган эди. Фаластинни бевосита идорa этган Қуддус қироллигидан ташқари, шу қиролликнипг вассал давлатлари сифатида яни учта йирик князлик: Аитиоҳия князлигини, Триноли ва Эдесса графликлари бор эди. Булариннг ҳap бири маълум миқдорда баронликлаpгa, баронликлар эса ўз навбатида рицарлик ленларгa бўлинган эди.
Қуддус қироллигида Махсус феодал конституцияси тузилиб, у кичик феодалларнинг ўз сеньор-баронларига ва барон ҳам князларнинг қиролга нисбатан бўлган муносабатларини йўлга coлиб турадиган бўлди. Бу конституция Қуддуc accизлари деб ном олди. Ассизларда рицарнинг бир йилда неча кун ҳарбий xизматни ўтаб бериши белгиланган эди. Феодалларнинг Mepoc қолдириш тартиблари белгиланди. Ассизларга мувофиқ, қироль ҳокимиятн сайлаб қўйиладиган вa чекланган ҳокимият эди. Қиролни энг катта феодаллар кенгаши сайлар эди, бу кенгаш Олий палата дейиларди. Олий палата, айни замонда, феодалларнинг даъво ва баҳсларини текшириб ҳал этувчи олий суд ҳисобланарди. Князь ва баронларнинг бу пaлaтасидан ташқари, қироль ўзига бирорта ҳам муҳим қapop қабул қила олмасди.
Қуддус қироллигидаги барча ер-мулклаp ҳарбий характерга эга бўлиб, яъни феодаллардан ибoрат эди. Шундай қилиб европаликлар Шарқда феодал муносабатлар кўзга яққол ташланадиган, классик фopмaдaгa давлат барпо этдилар.
Бироқ Шарқда бapпo қилинган янги давлат мустахкам эмас эди. Қирол, ҳокимияти заиф эди. Pицapлaр ўзбошимча ва интизомсиз эдилар. Маҳаллий аҳоли Золим «франклар»ни ёмон кўрарди (Шарқда бaрчa европаликларни французлар номи билан ана шундай деб атардилар). Рицарлар ҳaттo қишлоқларда маҳаллий аҳоли орасидa яшамас ҳам эдилар. Улар шаҳарларда, қисман янгидан қурилган қасрларда истиқомат қилб, ҳеч қанақа рўзғoр (хўжалик) юритмaсдилаp ва фақат деҳқонлардан олинадигап пул peнтacи билангина тирикчилик ўтказардилар. Ғарбнинг каталик руҳонийлapи каттагина ер-мулкларга эга бўлдилар. Қуддуcиннг латин (католик) патpиapҳал коpoлликдa кoролдан кейин иккинча шаҳс хисобланарди. Салибчиларнинг истилолари натижасида Италия каҳарлари катта-катта фойдалар кўрди. Генуяликлар билал Венецияликлар Сурия ва Фаластиндаги бутун савдо-сотиқ ишлaрини ўз қўлларига киритиб олиб, араблар билан византияликларни иккинчи ўринга суриб қўйдилар. Шаҳар атрофидаги ер-мулкларнинг бир қисмини ҳам ана шу гепуяликлар билан венецияликлар олдилар. Феодалларнинг aкcича, Италия шаҳарликлари ўз қўлларига киритиб олган ерларда хўжалик билан шуғулланадиган бўлди. Шаҳарликлар бу ерларда энг қимматли экинлар (паҳта, шакар қамиши, зайтун ўсимлиги ва ҳ.к) плаитациялари барпо этиб, кўпроқ ишчи кучи сифатида қуллардан фойдаланишардилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling