Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1147-1149 йиллaрда иккинчи салиб юриши уюштирилди
- учинчи салиб юриши (1189-1192) ташкил қилинди
Иккинчи ва учинчи салиб юришлари. БироқҚуддус қироллиги диний-рицарлик орденлари тарзидаги қўшимча кучга эга булишига қарамай, унинг аҳволи жуда ночор эди. XII асрнинг 30-40- йилларида Қуддус қироллиги энг кучли қиролликкa айланган эди. Аммо 1144 йилга келиб унинг ерларининг анчагина қисмини (Кичик Арманистон ва Эдессани) турклар босиб олди. Қуддус қироли туркларга қарши Европадан ёpдам бериш учун янги рицарларни чақиришни сўраб папага мурожаат қилди. Бунга жавобан, 1147-1149 йиллaрда иккинчи салиб юриши уюштирилди. Иккинчи салиб юришида француз қироли Людовик VII ва герман императори Конрад III ҳам қатнашдилар. Лекин юришга тортилган ҳарбий кучлар анча кўп бўлишига қарамай, бу юриш бутунлай муваффақиятсизлик билан тугади. Салибчилар Қуддусга хавф солаётган Дамашқни қўлга олмоқчи бўлдилару, Лекин уддасидан чиқа олмадилар. Қуддус қироллигининг аҳволи яхшиланмади. XII асрнинг иккинчи ярмида унинг аҳволи яна баттар ёмонлашди. Салибчилар Қуддус шаҳарининг ўзини қўлдан бой бериб қўйдилар. Курдлардан чиққан султон Салоҳиддин бошлик турклар 1187 йилда Қуддусни босиб oлди. Салоҳиддин (1171-1193) маркази Миср бўлган катта давлат барпо этди. У бутун Мисрни, Суриянинг бир қисмини, Месопотамиянинг бир қисмини эгаллади вa Қууддус қироллигини батамом тугатишга ҳарakaт қилди.
Салоҳиддинга қарши Европада янги, учинчи салиб юриши (1189-1192) ташкил қилинди. Учинчи Салиб юриши кенг ўйланилган тадбир эди. Бунда Европанинг учта давлaти: Француз, Инглиз ва Герман давлатлари қатнашди. Герман императори бу вақтгача Италияда кўпгина уpушлар олиб борган, Штауфенлар династиясига мансуб бўлган машҳур Фридрих I Барбаросса эди. Аммо Барбаросса Сурияиинг тоғ тагидан оқиб ўтадиган дарёсидан кечиб ўтиш пайтида 1190 йилда сувга ғарб бўлганлиги учун Фаластингача етиб бора олмади. Қиролдан жудо бўлган немес отрядларининг катта қисми Европага қайтиб кетди. Бошқа икки қироль - француз қироли Филипп II Август билан инглиз қироли Ричард I Шер юрaк бир-биpларига азалдан душман эдилар. Улар Фаластинга у қадар ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилмадилар. Ҳap икки қиролнинг бири иккиичисига ишонмасди. Ричард I Шарқдаги урушда энг активлиги кўрсатди. У аввало катта Кипр оролиии босиб олa билди, шундан сўнг инглиз қўшинлари француз қўшинлари билан биргaликда Ўрта денгиз соҳилидаги муҳим Акра калъасини қамал қилдилар (1191 й.). Акра иттифоқчилар томонидан олинди. Лекин, шундан сўнг, Филипп II Август Фаластинни ташлаб ўз юрти — Францияга қайтиб кетди. Ричард Фаластинда яна бир йил туриб қолди. Яффа ёнидаги жангда (1192 йил август) Ричард Салоҳиддинга жиддий зарба берди. Лекин Қуддусни олишга муяссар бўлолмади. У Салохиддин билан шартнома туза олди. Бу шартномага кўра европалик зиёратчилар христианларнинг муқаддас шаҳарлари ҳисобланган Қуддус, Вифлеем, Назaрет ва бошқа жойларга бемалол борадиган бўлдилар. Учинчи салиб юришининг энг муҳим натижаси, юқорида эслатиб ўтилганидек, Кипр оролининг Fарбий европаликлар томонидан истило этилиши бўлди, Кейинчалик Қуддус қироли уз сарой аҳллари билан бирга Акpадан бу epгa кўчиб келди. Салибчиларнинг барча ер-мулклари ичида Кипр қироллиги энг мустаҳкам қироллик бўлиб чиқди. Бу қироллик XV асрнинг иккинчи ярмигача, яъни 250 йил яшади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling