Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet142/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Салиб юришларининг аҳамияти. Харбий экспедициялар сифатидаги салиб юришлари батамом муваффақиятсизлик билан тугади. Европа феодаллари Шарқда мустахкам давлат барпо эта олмадплар. Истилo қилинган деярли бaрчa территорияларни қолдириб кетишга тўғри келди. Рицарлар Шapқни ташлаб чиқиб кетдилар. Биp қанча сабаблар шунга мажбур этдики, Европа феодалларида янги салиб юришлари уюштириш иштиёқи қолмади. XIII acp оxиригa келиб, Европада сиёсий вазият тамомила ўзгарди. Вужудга келган миллий давлатлар бир-бировлари билан шиддатли ва узоқ давом этган урушлар бошлаб юбордилар; рицарлар ўз ҳарбий ҳунарларини Европанинг ўзида ҳам қўллашиш имконига эга бўлдилар. Иккинчи томондан, ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши ва товар-пул муносабатларининг янада ривожланиши билан рицарлар ўз деҳқонларини ишлатиб катта-катта даромадлар оладиган бўлдилар, рицарларнинг бир қисми (масалан, Англияда) қишлоқ хўжалиги билан туну кун шуғуллана бошлади. Яқин Шарқ, аксинча, бу вақтда салибчилар томонидан таланган ва хароб этилган эди. XIII асрда мўғулларнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши Яқин Шарқнинг аҳволини яна баттарроқ ёмонлаштириб, Хиндистон ва Хитой билан савдо-сотиқ алоқаларини қийинлаштириб қўйди. Шундай қилиб, Ғарбий Европа феoдаллари назарида Шарқҳам ўзининг аввалги жaлб қилувчи кучини йўқотиб қўйган эди. Салиб юришлари бу феодалларнинг ҳавасини келтирмайдиган бўлди.
Харбий муваффакиятсизликларга қарамай, ҳар қалай, салиб юришларининг Ғарбий Eвpoпa тараққиёти учун аҳамияти ғоят катта бўлди. Аввало, салиб юришлари Ўрта денгиз бўйи мамлакатларида Европа савдо-сотиғинииг ривожланишига ёрдам берди. Бу салиб юришлари натижасида араб ва византиялик савдоргарларнинг Яқин Шарқдаги савдо монополияси қаттиқ зарбага учради ва бу ерларда Италия, жанубий Франция ва Шарқий Испан (Каталония) шаҳарлари гегемонияси ўрнатилди. Эндиликда бу шаҳарлар Шарқ билан Европанинг қолган қисми ўртасида воситачилик ролини ўйнайдиган бўлди. Салиб юришлари вақтида Ғарбий Европанинг Шарқ билан савдо-сотиқ алоқалари мунтазам бир йўлга тушган эди. Левантия савдоси (Европада уни шундай деб атардилар) Ғарбий Европа экономикасииинг узвий бир қисми бўлиб қолган эди. Салиб юришларининг бошларида Шарқдан келтириладиган товарлар миқдори шу юришлар охирига келиб ўн марта кўпайди. Венеция билар Генуя Ўрта денгизнинг Шарқий ярмигача, то Шимолий Қopa денгиз соҳилигача кириб бордилар ва у еpларда кўпдан-кўп савдо факториялари барпо қилдилар. Сўнгра, салиб юришлари европаликларнинг Шарқнинг саноат ва қишлоқ хўжалик техникаси билан танишишларига имкон берди. Европаликлар шу дaвp ичида Шapқ тўқимачилик ва металлуpгия игшлаб чиқаришининг, бўёқчилик ишининг, атир-упа вa дориворлар тaйёрлaш ишининг кўпгина усулларини ўргандилар, шунингдек, гречиха, шафран (заъфар), шоли ва бошқа қишлоқ xўжалик экинларини Eвропага олиб кетдилар.
Шарқ маиший масалада европаликларга катта таъсир кўрсатди. Рицарлар Шарқнинг нозик одатларини, cарой мулозамат («назокати») қоидаларини ўзлаштириб олдилар, ўзларининг бадан, юз, сочларини яхшилаб парвариш қиладиган бўлдилар. Ванналарда ва яхши жиҳозланган ҳаммомларда ювиниш одат тусига кирди. Рицарлик қасрларида ва шаҳар xoнaдoнлapида Шарқдан келтирилган ажойиб янги шахмат ўйини пайдо бўлди.
Шарқ билан яқин алоқа қилиш натижасида европаликларнинг савияси сезиларли даражада кенгайди. Шарқда маданий халқлар бор эканлиги илгари улар хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Дағал диний фанатизм (мутаассиблик) идеологиясини қурол қилиб олиб салиб юришлар бошлаган кўпгина ғарбий европалик феодаллар ва савдогарлар Шарқҳаёти билан танишганларидан кейин, бошқа динларга анча-мунча йўл қўядигaп бўлдилар. Европаликлар христиан динини мусулмон дини билан таққослаб кўриб, христиан динининг ўзига ва хусусан салиб юришлари даврида Ўрта acp папалиги томонидан бевосита амалда қўлланилган теократизм ғояга нисбатан баъзи биp танқидий андиша ва мулоҳазаларга кела билдилар.
Аммо Салиб юришларининг Ғарбий Европагa кўрсатган таъсири ҳақида гапирилар экан, Араблар Шарқининг маданияти салиб юришларидан ташқари, бошқача йўллар билан, жумладан, Испания орқали Европага ўтиб кирганлигини ҳам унутмаслик кepaк. Испания араблари ёки маврлар Ғарбий Европани араб маданиятининг бир қанча жуда муҳим томонлари билан таништиргаи эдилар. Византиянинг бутун ўрта acp давомида Италия, айниқса Венеция орқали кўрсатган таъсири билиниб турарди. Иккинчи томондап, Ғарбий Европанинг ўзи XI—X III асрлар даврида ўзининг ишлаб чиқарувчи кучларининг ўсиши жараёнида янги ижтимоий, сиёсий ва маданий шакллар ярaтдики, салиб юришлари бу шаклларнинг ривожланишига фақат билвосита таъсир кўрсатиши мумкин эди, холос. Чунончи, деҳқонларнинг крепостной қарамликдан озод бўлиши, марказлашган давлатларнииг ривожланиши, шаҳарларнинг равнак топиши Европадаги тарихий тараққиётнинг ўзига xoc жараёнидан бошқа наpca эмас эди. Салиб юришлари кейинги ўрта acp Европаси хаётидаги бу энг муҳим ходисаларнииг ривожини тезлатди, холос.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling